ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Америка ва Россия қурол-аслаҳа экспорти бўйича ета...

Америка ва Россия қурол-аслаҳа экспорти бўйича етакчилигича қолишди

АҚШ 96 та давлатга қурол-аслаҳа етказиб бериб, мазкур савдо билан шуғулланадиган давлатлар ўртасида энг катта миқдорда экспорт йўналтирган мамлакатга айланди.

2011–2015 йиллар орасидаги охирги 5 йилни қиёслар экан, Россиянинг асосий турдаги қурол-аслаҳалар бўйича экспорти 28 %га ошган ва дунёдаги ҳарбий экспорт умумий ҳажмининг 25 %ини эгаллади, деб хабар беради Дунё муаммоларини тадқиқ қилиш Стокгольм институти (SIPRI). АҚШ 2011–2015 йиллар давомида бош қурол-аслаҳа экспортчиси бўлган, унинг умумий экспортдаги улуши 33 %ни ташкил қилган. Бу давр давомида ўз ҳиссасини 27 %га оширишга эришган. Хитой қурол экспорти 88 %га ўсиб, бозорда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Франция бўлса тўртинчи ўринга тушиб қолган, чунки қурол етказиб бериши 9,8 %га камайган.

 

АҚШ 96 та давлатга қурол-аслаҳа етказиб бериб, қурол савдоси билан шуғулланадиган давлатлар ўртасида энг кўп миқдорда экспорт йўналтирган. Саудия Арабистони Америка ҳарбий техникасининг йирик харидори ҳисобланади: АҚШнинг шу соҳадаги бутун экспортининг 9,7 %и унинг ҳиссасига тўғри келади, ундан кейин БАА туради – 9,1 %. Америка қуролларини Яқин Шарқнинг бошқа давлатлари ҳам харид қилишган: ушбу ҳудудга ҳаммаси бўлиб Қўшма Штатларнинг 41 % экспорти етказиб берилган. Осиё ва Океания мамлакатлари бир оз орқада: Америка қурол экспортида уларнинг ҳиссаси 40 %ни ташкил этди. Европага 9,9 % ҳажмда етказиб берилган. Вашингтон ҳаммасидан ҳам кўпроқ ҳарбий самолётларни сотган (умумий экспортнинг 59 %и). 2015 йил охирида АҚШ ҳали ишлаб чиқарилмаган қурол-аслаҳаларни етказиб бериш қўйича қатор шартномаларга эга бўлди. Россия қурол эскпорт қилувчи давлатлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. 2006–2010 йиллар билан қиёслаганда Россия ҳарбий техникасини етказиб бериш 28 %га ошган. Шунга қарамасдан, деб қайд этади SIPRI, 2014 ва 2015 йилларда экспорт 2011–2013 йилларга қараганда сезиларли равишда пасайган ва ўтган беш йиллик даражасига етган. 2011–2015 йилларда Москва 50 та мамлакатга, шунингдек, Украинадаги исёнчиларга ҳам  қурол-яроғ етказиб берган, деб таъкидлайди Дунё муаммоларини тадқиқ қилиш Стокгольм институти. Россия қурол-аслаҳасининг энг йирик харидори Ҳиндистон бўлди, у жами қуролларнинг 39 %ини сотиб олган, Хитой ва Вьетнам 11 %дан улушга эга бўлиб иккинчи ва учинчи ўринларда турибди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей