ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Аҳолининг қариши Британия иқтисодиётини заифлаштир...

Аҳолининг қариши Британия иқтисодиётини заифлаштиради

Буюк Британиянинг бюджет масъулияти бўйича бошқармасининг ҳисоб-китобларига кўра, яқин 50 йилда аҳолининг ўртача ёши қариши натижасида Британия иқтисодиётида жиддий муаммолар бошланади: давлат қарзи ҳажми, шунингдек мамлакат бюджети камомади кескин ошади.

Буюк Британиянинг бюджет масъулияти бўйича бошқармаси, давлат маслаҳат ташкилоти экспертлари (Office for Budget Responsibility, OBR) 2065 йилгача Британия иқтисодиётининг хазина параметрлари ривожининг бир неча сценарийсига эга бўлган маъруза эълон қилдилар. Асосий сценарий Туманли альбион давлат молияси ҳолати анча ёмонлашганини акс эттирган.

«Бизнинг узоқ муддатли молиявий моделимизнинг асосий омилларидан бири ўз ичига Буюк Британия аҳолисининг истиқболи ўлчамлари ва тузилишининг прогнозларини қамраб олади. Бу иқтисодиётнинг истиқболдаги миқдорини бўлгани каби давлат молияларининг аҳволини баҳолаш учун ҳам керак бўлади. Аҳолининг прогноз қилинадиган ўлчамлари ва тузилиши умрнинг узоқлиги, туғилиш, шунингдек муҳожирлик сальдосига кўра аниқланади.

Биз маълум даражада аҳоли тузилишида аниқланган ўзгаришлар бўйича ўзимизга ишонамиз. Жумладан, туғилишкамайгани ва умрнинг узайгани “аҳолининг қариши” деган феномен келиб чиқишига сабаб бўлди.

Сўнгги 50 йилда Британия аҳолиси тузилишининг эволюцияси алоҳида таъкидланади шунингдек, келаси 50 йилда юз берадиган ўзгаришлар прогноз қилинади.Прогнозларга кўра, узоқ муддатли истиқболда аҳолининг қариши Буюк Британия давлат молиявий аҳволига анча оғир таъсир қилади.

OBRнинг асосий прогнози давлат ҳаражатларининг ошишини ўз ичига олади. Бошқармада маълум босқичда давлат ҳаражатлари Британия бюджети даромадларидан сезиларли            равишда ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда.

Экспертларнинг прогнозича, Британия иқтисодиёти вақти келиб, доимий бюджет етишмовчилиги томонига ўтади. Бундан ташқари таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, аҳоли қариши сабабли бюджет камомадидан ташқари мамлакатнинг давлат қарзи кўрсаткичлари ҳам ўсади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей