ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / 36 ёшли Вермланд герцоги собиқ моделга уйланди

36 ёшли Вермланд герцоги собиқ моделга уйланди

Швеция шахзодаси Карл Филипп собиқ модель София Хелльвист билан никоҳдан ўтди. Бу ҳақда The Telegraph хабар қилади. Маросим Стокгольм қироллик саройида жойлашган черковда бўлиб ўтди. Шахзода келиннинг бармоғига никоҳ узуги таққандан кейин, жуфтлик қироллик ибодатхонасида ўз қасам сўзларини айтдилар. Тўйга Европа аслзодалари, жумладан Даниянинг валиаҳд шаҳзодаси Фредерик ва Норвегия тахт вориси Хокон ташриф буюрди.

Вермланд герцоги, 36-ёшли шахзода Карл Филипп, қирол Карл ХVI Густав ва қиролича Сильвиянинг иккинчи фарзанди ва ягона ўғлидир. У туғилгандан тахт вориси бўлган, бироқ 1980 йилда кучга кирган конституцион ислоҳотлар тахт вориси бўлиш борасидаги тартибни ўзгартириб юборди. Энди у тахтга эгалик қилиш бўйича опаси Виктория ва жияни, малика Эстелдан кейин учинчи ўринга тушиб қолди.

Хелльвист эса Швециянинг кичик шаҳри – Эльвдаленда туғилиб ўсди. 2005 йилда у Нью-Йорк шаҳрига кетди, бу ерда бухгалтерлик ҳисобини ўрганди ва официант ва йога ўқитувчиси сифатида ишлаб кун кечирди. Кейин қиз кўнгиллилар сафида бир неча Африка мамлакатларида инсонпарварлик ёрдами кўрсатди. 2010 йили у Жанубий Африкадаги ижтимоий ҳимоясиз болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ҳайрия ташкилоти асосчиларидан бири бўлди. Шу йил март ойида у малика мажбуриятларини ўрганиш мақсадида у ердан кетди.

Карл Филипп янги рафиқаси билан очиқ ва замонавий жуфтлик тимсолини яратишга ҳаракат қилади. Уларни кўпинча одамлар орасида, масалан, пицца сотиб олаётганда кўриш мумкин. Унаштирилганлари ҳақида улар 2014 йил июнда эълон қилишган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей