ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / 31майда Бутунжаҳон тамакисиз куни нишонланади

31майда Бутунжаҳон тамакисиз куни нишонланади

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ)нинг маълумотига кўра, халқаро тамаки бозорига ҳар ўнинчи сигарета нолегал кириб келади. Экспертлар ноқонуний савдо сигаретани қўлга киритишни осонлаштиради ва тамаки эпидемияси тарқалишига ёрдам беради. У шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ва ҳукуматнинг тамакига қарши кураш сиёсатини издан чиқаради.

Тамаки чекиш билан боғлиқ касалликлар соғлиқни сақлаш соҳасида инсоният олдида турган кўламдор ҳатарларнинг энг йирикларидан ҳисобланади. Ҳар олти сонияда дунёда чекиш оқибатида бир киши вафот этади, бу эса йилига қарийб олти миллион ўлим демакдир. 31 май - Бутунжаҳон тамакисиз куни. Бу йил у ноқонуний тамаки савдосига қарши кураш мавзусига бағишланган, деб ёзади www.who.int/ru

Ноқонуний савдо қилинадиган сигареталар одатда арзон бўлади, негаки, контрабанда, ноқонуний ишлаб чиқарилган товарларга солиқ тўланмайди. Тамакининг арзонлиги харид қилиш имконияти кам бўлган ёш кашандаларни ўзига жалб этади ва давлат бюджетига кирим пасайишига сабаб бўлади.

Экспертлар ноқонуний тамаки савдосини йўқ қилиш солиқлар кўринишида бюджетга 31 миллиард АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ жалб этилишига, ижтимоий соғлиқни сақлашнинг аҳволини яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашга ҳисса қўшиш ва тамаки саноати даромадининг муҳим манбаини йўқ қилиш имконини беради, деб ҳисобламоқдалар.

Ноқонуний тамаки савдосига қарши кураш мавзуси Европа минтақаси учун ўта муҳим ҳисобланади. Негаки, кўҳна қитъа сайёрамиздаги кашандалик авж олган, тамаки чекиш оқибатида келиб чиқадиган ўлим ҳолатлари юқори ва ноқонуний тамаки савдоси баланд бўлган минтақадир.

Шундай қилиб, Европа тамаки бозорида сигаретнинг ноқонуний айланмаси 6-10%ни ташкил этади. Ноқонуний сигарет савдоси туфайли Европа Иттифоқи. Россия Федерацияси ва Туркия 2011 ва 2012 йилларда кўрган молиявий зарар 12 миллиард еврони ташкил этди. Бу минтақада тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини йўқ қилиш йилига 38 минг инсон ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей