ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / 2017 йил Cайёҳлик халқаро йили деб эълон қилинди

2017 йил Cайёҳлик халқаро йили деб эълон қилинди

Сайёҳлик саноати камбағалчилик муаммосини қисқартириш ҳамда ҳар томонлама ривожланишни жадаллаштиришга кўмаклашади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2017 йилни Сайёҳлик халқаро йили деб эълон қилди. Бу борада қарор қабул қилишда Ассамблея вакиллари барча давлатларга барқарор тараққиётни рағбатлантириш ва жадаллаштириш, айниқса фақирликка барҳам бериш воситаси эканлигини ҳисобга олган ҳолда сайёҳликни ривожлантиришга кўмак беришни таклиф этишди.

БМТ маълумотларига кўра,  ҳар йили бир миллиарддан ортиқ киши бошқа мамлакатларга саёҳат қилади. Шу сабабли ҳам сайёҳлик иқтисодиётнинг етакчи тармоғига айланди, унинг ҳиссасига глобал ялпи ички маҳсулотнинг ўн фоизи ва умумий дунё экспортининг олти фоизи тўғри келади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей