ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / 2016 йилда Австриянинг муҳожирларга сарфланадиган ...

2016 йилда Австриянинг муҳожирларга сарфланадиган харажати 1 млрд.еврогача ошади

Австрия ҳукумати муҳожирлар ва қочоқларни мамлакат ҳудудида жойлаштириш учун кетадиган харажатлар келаси йили 1 млрд.еврони ташкил этишини кутмоқда. “2016 йилда миграцион тангликка сарфланадиган харажатлар улуши Австрия ЯИМга нисбатан 0,3 фоизгача бўлган миқдорни ташкил этади, 2015 йилда ушбу кўрсаткич 0,1 фоизни ташкил этган эди. Австрия молия вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, келаси йили Австрияда қочоқ мақомини оладиган ҳар бир кишига сарфланадиган йиллик ҳаражат ўртача 9 593 евродан 10 724 еврогача ошади”, - деб ёзади Local. Ушбу маълумотлар Австрия молия вазири Йорг Шеллинг томонидан Европа комиссиясига тақдим этилган мамлакат бюджетининг лойиҳаси бўйича маърузадан олинган. Миграцион харажатларнинг энг катта улуши уй-жой, озиқ-овқат билан таъминлаш, тиббий хизматлар ҳамда муҳожирларни ишга жойлаш ва жамиятга интеграциялаш бўйича дастурни амалга оширишга тўғри келади. Ушбу мақсадларга 565 млн.евро маблағ ажратиш кўзда тутилган. Яна 345 млн.евро қочоқлар оқими фонида Австриянинг алоҳида федерал ерларига ажратилади.

Қайд этиб ўтамиз, сентябрь ойи бошидан буён Австрияга 200 мингдан ортиқ киши келган. Уларнинг катта қисми Германия ва Скандинавия давлатларига ўтиб кетган. Австрия ҳукумати 2015 йил якунлари бўйича яна камида 85 минг киши мамлакатдан бошпана сўраб мурожаат қилишини кутмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей