ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / 2015 йил учун инсонпарварлик даъвати

2015 йил учун инсонпарварлик даъвати

Женевада БМТ Бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари, фавқулодда ёрдамлар мувофиқлаштирувчиси Стивен О'Брайен донорларга БМТнинг 2015 йилдаги инсонпарварлик фаолиятига ихтиёрий бадаллар тўлаш тўғрисида қайта кўриб чиқилган даъват билан мурожаат қилди. Сўралаётган маблағ 2,4 млрд.долларга оширилди ва18,8 млрд.долларга етди.

Ўтган йил декабрда БМТ донорлардан 22 мамлакатдаги 57,5 млн. одамга ёрдам кўрсатиш учун 16,4 млрд. доллар сўраган эди. Янги маблағ дунёнинг 37 мамлакатидаги 78,9 млн кишига ёрдам кўрсатиш заруриятидан келиб чиқиб ҳисобланган.

Донорлардан сўралган маблағ можаролар ва табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига тезкор ёрдам кўрсатишда ишлатилади. Хусусан, очларни озиқ-овқат билан таъминлаш, беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва қочоқлар ва кўчириб келтирилганларга палаткалар етказиб бериш учун сарфланади.

Кейинги ойларда можаролар жабрдийдалари сони кескин ошди. Миллионлаб одамлар ўз ватанларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар ва энди инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар.

Маблағнинг 70% тўртта мамлакатдаги: Марказий Африка Республикаси(МАР),Ироқ, Судан ва Суриядаги гуманитар тангликни бартараф этиш учун сарфланади. Маблағларнинг бир қисми Афғонистон, Конго Демократик Республикаси (КДР), Мьянма, Фаластиннинг босиб олинган ҳудуди, Сомали, Украина ва Ямандаги гуманитар лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган. Бугунги кунгача донорлар сўралган маблағнинг фақат 26 фоизини ажратдилар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей