ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / 2008 йилги инқирозни олдиндан айтган иқтисодчи янг...

2008 йилги инқирозни олдиндан айтган иқтисодчи янги ҳатар ҳақида эълон қилди

2008 йилги дунё молиявий инқирозидан кейин давлатларнинг ностандарт монетар сиёсати, таъбир жоиз бўлса, ликвидликнинг бостирмаси юзага келишига олиб келди. Бу эса келажакда дунё иқтисодий тизими ҳалокатига айланиши мумкин,- деб ёзади америкалик иқтисодчи Нуриэль Рубини,- хабар қилади Вести экономика.

Экспертнинг фикрича, ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатлар молия бозоридаги муаммо шундаки, макроиқтисодий ликвидлик кескин бозор ноликвидлиги билан боғлиқ бўлиб чиқди.

Кўпчилик ривожланган мамлакатларда ҳисоб ставкалари нол атрофида турибди, пул базаси эса инқироздан аввалги даража билан қиёслаганда анча ўсди. Бунинг натижасида қисқа муддатли ва узоқ муддатли фоизли ставкалар пасайди, облигациялар бозорларидаги ўзгарувчанлик камайди, кўп активлар, жумладан кўчмас мулк акциялари, ҳусусий ва давлат облигациялари баҳоси ошди.

Бироқ,бу кўрсаткичларга қарамай, Рубинининг фикрича, инвесторларда ҳавотир учун сабаблар бор. Улар биринчи марта 2010 йилнинг майида, фонд бозоридаги ўпирилиш вақтида қўрқиб кетдилар. Ўшанда 30 дақиқа давомида АҚШнинг энг йирик фонд индекслари аввалига деярли 10%га тушиб кетди, кейин эса тезлик билан аввалги даражасига қайтди.

2014 йилнинг октябрида ҳам шу каби ҳолат юз берди: АҚШ ғазна қоғозлари бўйича даромаддорлик бир неча дақиқада деярли 40 та базис бандларига пасайди. Сўнгги ҳодиса бундан бир ой аввал кўзга ташланди, Германиянинг ўн йиллик облигациялари бўйича даромаддорлик бир неча кун ичида 5 базислик бандидан қарийб 80 гача ўсди, деб ёзади иқтисодчи.

Ҳозирга қадар бундай мувофиқлик облигациялар даромаддорлигида ҳам, акциялар нарҳида ҳам фақат кескин ўзгарувчанлик ва кутилмаган ўзгаришларга олиб келган, деб изоҳ беради Рубини.

Бироқ, таҳлилчининг фикрича, вақт ўтиб, марказий банклар қисқа муддатли ўзгарувчанликни бартараф этиш мақсадида ликвидликни қанчалик узоққа ўстиришса, улар акциялар, облигациялар ва бошқа активлар бозорларида нарҳлар пуфакларини шунча кўп шиширишади. Ўз навбатида, қанча кўп инвесторлар қайта баҳоланган ва ноликвид активлар(масалан, облигациялар)ни киритишса, узоқ муддатли халокат хатари шунча юқори бўлади, дейди иқтисодчи. «Бу - молиявий инқирозга ҳукуматлар реакциясининг мантиққа зид натижаси. Макроиқтисодий ликвидлик иқтисодий шов-шувни келтириб чиқаради ва пуфакларни шиширади, бироқ бозор ноликвидлиги вақт ўтиб халокат ва коллапс сабабчиси бўлиб қолади, -деб мулоҳаза қилади Рубини.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей