ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Рукн архиви / Катта театрда премьералар : Пойтахт томошабинлар...

Катта театрда премьералар : Пойтахт томошабинлари Жакомо Пуччинининг «Флория Тоска»сининг иккита янги вариантини кўришга мувафффақ бўлишди

Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театр саҳнасида битта спектаклнинг кетма кет премьералари бўлиб ўтди. Гап Жаккомо Пучиннининг “Флория Тоска” операсининг янгитдан саҳналаштирилган версиялари тўғрисида кетмоқда 

Янги версиянинг муаллифлари - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, дирижер Анвар Эргашев ва саҳналаштирувчи режиссер Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Андрей Слоним. Муаллифлар томошабинлар ҳукмига бутунлай янгиланган спектаклни ишонч билан тақдим этишди. Унинг моҳиятида фожиали можаро гавдаланиб турибди. Албатта, сўзсиз, қаҳрамонларни муҳаббат ва садоқат, машаққатли синовлар кузатиб келади.

“Флория Тоскани” премьераларининг ғоялари бир хил бўлгани билан , аммо ижролари , айрим бўёқ ва алоҳида чизгилари билан фарқ қилишади.

2017 йил 26 ноябрь куни бўлиб ўтган биринчи премьерада театр труппаси ижрочилари таркиби жуда ёрқин ва ўзига ҳос эди. Биринчи навбатда Флория Тоска образидаги етакчи солистка Надежда Банделет тўғрисида ва унинг муваффақиятли чиқишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Унинг партнери, ёш тенор Рустам Алимардонов ўз овози жаранги билан томошабинларни хушнуд қилди. Унинг қаҳрамони барча қийинчиликларни енгиб ўтиб, муҳаббатига садоқат бўлиб қолди.

Тажрибали солист Маҳмуд Рўзиев сирли полиция шефи образини аниқлик билан яратди. Кичик ҳажмдаги образларни талқин қилганлар ҳам, катта маҳорат билан ижро этишди: Т.Жалилов (Анжелотти), О.Жуманиёзов ( Сполетта) , С.Абдураҳимов (Ризничий). Ижрочилар, хор ва оркестрни Анвар Эргашев маҳорат билан бошқариб, яҳлит спектакль яратди. Томошабинлар ҳам спектаклни қизғин қарши олишди.

Ушбу театрда бир неча кундан сўнг “Флория Тоска” спектаклининг иккинчи премьераси бўлиб ўтди. Ушбу спектаклда , асосан, таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этишди. Иккинчи премьерада “Астана-опера” Давлат опера ва балет театри солисткаси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Жупар Габдуллина иштирок этди.

К.С.Станиславский ва Вл.И. Немирович-Данченко номидаги Москва Академик мусиқий театрининг дирижери Вячеслав Волич учта репетицияни ўзида А.Навоий номидаги Давлат академик Катта театри оркестрининг уйғун ижросига эришди. Вячеслав Волич 2003-2004 йилларда Беларусь Республикаси Миллий академик катта опера театрининг бош дирижери, 2009 йилда миллий маданият ва санъатни ривожлантиришга қўшган хиссаси учун Франциск Скорин медали билан тақдирланган. 2012 йилдан К.С.Станиславский ва Вл. И. Немирович-Данченко номидаги Москва академик театрининг дирижери. Улар спектакллари билан ўзбек пойтахтининг маданий ҳаётига ёрқин ходиса олиб келишди.

Янги постановкада барча партиялар итальян тилида ижро этилди. Итальян тили, Михаил Новиков томонидан тайёрланган костюмлар ва саҳна томошабинларни Италиянинг қалбига – Наполеон Бонапарт даврига бошлайди.
kultura.uz материаллари бўйича 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей