ru en ўз
1 USD = 7909.37  
1 EUR = 9306.16  
1 RUB = 126.72  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Рукн архиви / Интерактив ва автомациялаштирилган давлат хизматла...

Интерактив ва автомациялаштирилган давлат хизматларини оптималлаштириш жараёни жорий қилинди

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан интерактив давлат хизматларинининг ягона порталининг янгича талқини – ИДХЯП 2.0 (my2.gov.uz)да барча хизматлар тақдим этиладиган интерактив ва автомациялаштирилган давлат хизматларини оптималлаштириш жараёни жорий қилинди.

Бунда тақдим этилган алоҳида турдаги хизматларга жалб этилган ташкилотлар ва мутахассислар миқдорини камайтирилади, сифат ва самара кўтарилади, талабнома тақдим этилганидан то якуний натижагача бўлган вақт тежалади.

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда интерактив давлат хизматларинининг ягона порталининг янгича талқини – ИДХЯП 2.0 (my2.gov.uz)да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, аҳоли ўртасида фойдаланилаётган 60 та интерактив ва автомациялаштирилган хизматлар тақдим этилган. ИДХЯП 2.0дан фаол равишда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони изчил ортиб бормоқда, ҳозирда улар сони 9 мингдан зиёд. Порталнинг янгича талқинининг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу тақдим этилаётган хизматларнинг самарадорлиги ва технологик эканлигидир.

Интерактив давлат хизматларинининг ягона портали уч йилдан бери ишлаб турибди, айни дамда 308 та давлат хизматларини тақдим этмоқда. Улардан 176 таси бутунлай интерактив ва автоматизациялаштирилган, қолганлари ахборот олиш ёки ариза беришга мўлжалланган.

Бу ўз навбатида интерактив ва автоматизациялаштирилган хизматларни баҳоли қудрат ўта самарали тарзда тақдим этишга имкон беради. Нафақат янги, қолаверса, ИДХЯПда бир неча йилдан бери тақдим этиб келинаётган аввалги давлат хизматларини ҳам оптималлаштириш жараёни кетмоқда.
Оптималлаштириш жараёнини жорий этишда турли идораларга бориш эҳтиёжини истисно қилиш ва давлат хизматчилари билан бевосита мулоқотда бўлиш, транзакцион хизматларга тўлиқ ўтиш кўзда тутилмоқда. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей