ru en ўз
1 USD = 8025.83  
1 EUR = 9597.29  
1 RUB = 129.63  
ru en ўз

Ўзбекистон илк маротаба Канн фестивалида тақдим этилмоқда. "Ахборот" дастурининг репортажини порталимизда томоша қилинг.

Бош саҳифа / Рукн архиви / Фаррух Зокиров орзуси рўёбга чиққанлигини маълум қ...

Фаррух Зокиров орзуси рўёбга чиққанлигини маълум қилди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри марказида жойлашган «Долголетие» марказида ўзбекистонлик машҳур ижодий жамоанинг илк концерти бўлиб ўтди.

Нью-Йорклик томошабинларга “Ялла” ансамблининг энг сара дастури тақдим этилди. Гастрол муносабати билан Фаррух Зокиров Нью-йоркнинг “Бухариан таймс” нашри журналистига интервью берди, деб ёзди kultura.uz нашри.

Чунки 20 йил давомида бу унинг АҚШга қилган илк гастроли бўлди. Қуйида интервьюдан парча берамиз.
“ – Мазкур сафар сизнинг юбилейингиз билан боғлиқ эмас, чунки ўтган йили 70 ёшингизни нишонладингиз...
– Бироқ мен учун муҳим бўлган яна бир юбилей бўлиб ўтди. Нью-Йорк шаҳрида севимли ва ягона Луиза опам айнан шу ерда яшайди. 7 январь куни у 80 ёшга тўлди. Мен уни саҳнадан туриб табриклашни, опам учун юртимизда машҳур бўлган “Сен бўлмасанг ёнимда...” қўшиғини ижро этишни хоҳлаган эдим.

Оқшомда янги қўшиқлар бир қаторда Ўзбекистонда хит бўлган қўшиқлар ҳам ижро этилди. Биз қаерда саҳнага чиқишимиздан қатъи назар залдагилар “Учқудуқ!”, “Мажнунтол”, “Шахрисабз” ёки “Чойхоан” деб хитоб қилишади. Ҳар бир концерт ўзига хос бўлиб, аввалгисини такрорламайди. Америкада юртошларимиз кўп, қишнинг совуқ кунларида уларнинг қалбини илитиш мақсадида мамлкатингизга ташриф буюрдик”. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей