ru en ўз
1 USD = 8314.85  
1 EUR = 9408.25  
1 RUB = 123.85  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Рукн архиви / Атлетика бўйича жаҳон чемпионати: Ўзбекистонлик и...

Атлетика бўйича жаҳон чемпионати: Ўзбекистонлик ишқибозлар медаллар сонига ҳурсанд, сифатига эмас

Американинг Анахайме шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди . Жаҳоннинг 72 мамлакатларидан 400 спортчилар орасида Ўзбекистонликлар ҳам иштирок этишди. Икки кураш суммаси бўйича фақат Иван Ефремов қувонтирди, чемпионатнинг бронза медали соҳиби бўлиб.

Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Адхамжон Эргашев (вазн тоифаси 62 кг) икки кураш суммаси бўйича тўртинчи ўринни эгаллади, 292 кг кўтариб (135\ 157). Совриндорлар учталигига Антонио Валенсия Колумдиядан (130 \ 170 кг), Йоити Итоказу Япония (134 \ 165 кг) ва Шота Мишвелидзе – Грузия ( 135 \157 кг) киришди.

Достон Ёқубов (69 кг) 314 кг натижа билан олтинчи ўринни эгаллади (135 / 179 кг - олтин медаль зарб билан кўтаришда). Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистонни биринчи олтин медали. Биринчи ўринни Ван Жон Сик Жанубий Кореядан, иккинчи ўринни Тайрат Бунсук Таиланддан, учинчи ўринни Бернардин Кингу Матам Фрвнциядан эгаллашди.

Турнирда энг ёш спортчиларидан бири Фарходбек Собиров (20 ёш, 94 кг) силтаб кўтаришда 183 кг натижага эришиб кумуш медални қўлга киритди. Жароҳати туфайли штангани зарб билан кўтаришда иштирок этолмади.

Иван Ефремов (105 кг) икки кураш суммаси бўйича 389 кг натижа билан бронза медали соҳиби бўлди. Чемпионликни эронлик Али Хошеми қўлга киритди183/ 221) , ортидан латвиялик спортчи Артурс Плесниекс (182/ 217) кетяпти. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей