ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Таҳлил / Судьяларга АКТ ёрдамга келади

Судьяларга АКТ ёрдамга келади

Ўзбекистонда ҳаётимизнинг барча соҳаларида самарали фойдаланиладиган ахборот-коммуникацион технологиялар ривожига катта эътибор қаратилмоқда.

Бунга мисол сифатида хўжалик судлари фаолиятига босқичма-босқич замонавий ахборот-коммуникацион технология (АКТ)ларни жорий этишни келтириш мумкин.

2013 йилнинг бошида хўжалик судларига етказилган даъво аризалари ва расмий илтимосномаларни электрон шаклда қабул қилиш тизими жорий этилди – Олий хўжалик судининг расмий веб-сайтида марказлашган электрон дастур ишга тушди. Унда суд жараёни қатнашчиларининг апелляция ва кассация шикоятлари, шунингдек, турли аризалари электрон шаклда қабул қилинади.

Статистик маълумотларга кўра, агар 2013 йилда хўжалик судларига электрон шаклда 1805 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, у ҳолда 2014 йилда 37 мингдан кўпроқ, 2015 йилда эса, тахминан 58 мингта мурожаатлар бўлган.

2013 йилнинг 1 июнидан хўжалик судларига томонларнинг суд ҳужжатларини йўналтириш жараёни электрон алоқа воситалари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун барча судьялар ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи рақамли электрон имзо билан таъминланган.

2014 йилнинг 1 январидан бизда марказлашган электрон маълумотлар базаси жорий этилди. У кам самарали бўлган қоғозда иш юритиш салмоғини сезиларли равишда қисқартирди ва шунга мос равишда молиявий воситаларни тежамоқда.

Бу борада барча хўжалик судларини ягона корпоратив тармоққа бирлаштириш учун шароит ташкил этилган. У муайян ишларга тегишли йиғилиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, маълумотларни сақлаш ва зарур ахборотни тезкор қидириш имкони ва статистик ҳисоботларнинг автоматлаштирилган кўринишини таъминлайди.

Суд жараёни иштирокчиларига қулайлик яратиш учун 2014 йилнинг 1 сентябридан суд мажлислари видеоконференцалоқа тартибида ўтказилиши таъминланди. Бу суд ишларини кўришда тезкорлик ва очиқликни ошириб, суд муҳокамаларини бевосита ўтказиш имкониятини тақдим этди. Тадбиркорлик субъектлари ва суд жараёнининг бошқа иштирокчиларига боғлиқ транспорт, хизмат сафари ва бошқа харажатларини сезиларли равишда камайтирди.

Қонунчилик ижро варақалари ва хўжалик судларининг суд буйруқларини ахборот тизими орқали электрон ҳужжат кўринишида йўналтириш имкониятини ташкил этди, бунда улар судьяларнинг рақамли электрон имзоси билан тасдиқланади. Янгилик ушбу жараённи сезиларли равишда соддалаштириб, воситаларни тежашни таъминлади.

Хўжалик судлари фаолиятига замонавий АКТларини янада кенгроқ жорий этиш мақсади келгусида судга далилларни электрон шаклда тақдим этиш ва судьялар орасида хўжалик ишларини автоматик тарқатиш имкониятини таъминлаган бўларди.

Яна бир масала ҳал қилишни талаб этади. Амалдаги қонунчиликка кўра, суд мажлисининг протоколи котиба томонидан қоғозда тузилар эди. Бу жараён сермашаққат иш бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Шунинг учун протокол тузишни аудио ва видеоёзув воситалари билан таъминлаш мақсадга мувофиқ. Ушбу чора тезкорликни таъминлаб, суд жараёни қатнашчилари шикоятларини бартараф этади. Суд ишларини кўришда АКТни жорий этиш яна бир муҳим қадамдир.

Буларнинг ҳаммаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини  ишончли таъминлаш, адолат сифати ва самарасини кўтариш, судьялар масъулияти ва мустақил давлат институти бўлмиш суд ҳокимиятидаги ўзгаришларни амалга оширишга хизмат қилади.

Нуриддин Муродов, Шаҳриёр Бакаев,

Олий хўжалик суди ходимлари

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей