ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Таҳлил / Кичик бизнеснинг катта имкониятлари

Кичик бизнеснинг катта имкониятлари

Замонавий  глобал  иқтисодиёт  тадбиркорлар ва айниқса кичик  бизнес учун  чексиз   имкониятлар тақдим этмоқда.  Шунинг учун  таҳлилчилар кичик тадбиркорликни глобаллаштириш ва уларнинг экспорт бозорларини фаол  ўзлаштиришларини бежиз  ХХ1 аср ишбилармонлик  ландшафтидаги асосий  тренд деб  атамайдилар.  Бу динамик оқим марказида  ЯИМ да кичик  бизнесннг улуши 56%дан  ошган  ва сўнгги 15 йилдаги ўсиш 25%дан ортиқ бўлган Ўзбекистон  ҳам  бор. 

Дунё  трендлари оқимида

Ўтган  ҳафтада  пойтахтимизда тадбиркорлар, ҳунармандлар ва  фермерлар  ўртасида  ўтказиладиган  “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг  финал  босқичи бўлиб ўтди. Айни уни кўпинча мамлакатда “кичик иқтисодиёт” ҳолати, ривожланиш  тенденцияларининг баҳолаш  варақаси  деб  атайдилар. Кўрик –танлов бу йил  ҳам кутилгандек  бўлди.  Танловнинг  алоҳида жиҳатлари экспортга йўналтирилган маҳсулотлар  ишлаб чиқаришни  мақсад  қилган  иштирокчиларнинг  кўплиги  бўлди.  Ва  уларнинг  муваффақиятли  намуналари  намойиши  ҳам  миллий  ҳусусий   тадбиркорлик учун  жуда  муҳим  ҳисобланади, зеро, уларнинг аксарияти халқаро  бозорга чиқиш – жуда  мураккаб  жараён, деб  ўйлайдилар. Албатта,  чет эл бозорларини ўзлаштириш осон  вазифа  эмас, бироқ, айнан “кичик  иқтисодиёт” вакиллари бугун  халқаро  савдо тўсиқларини енгиб ўтмоқда,  дунё  иқтисодиётини ўзгартирмоқда, ўзининг ўсиши  учун  имкониятларни очмоқда.   

Экспертларнинг  фикрича,  ҳозир  соҳа  вакиллари  учун ташқи бозорларга чиқиш  имкониятлари ҳар қачонгидан ҳам  кенг. Глобал иқтисодиётдаги  инқироз айрим йирик компанияларни конъюктура  барқарорлашмагунча   кўп  мамлакатлар бозоридан бутунлай чиқиб  кетишга  мажбур қилди. Бу  аксарият  ҳолларда  трансмиллий холдинглар ва  корпорациялар  етарлича узоқни кўра билмасликлари, маҳсулотларига эҳтиёж  камайганда  ўз ишлаб  чиқаришини тез суръатларда қайта йўналтира  олмасликлари сабабли  юз  беради. 

Кичик  корхоналар  эса ҳамиша  шундай   вазиятда  ишлайди, ахир улар ҳажм  ва демпинг  ҳисобига йирик  саноат ишлаб  чиқаришини енгиб  ўта олмайдилар. Улар, қачонки,  ҳаридорларнинг  барча эҳтиёжларини  тўлақонли даражада  қондира олганларидагина  самара кўрадилар.   

Оддий мисол: Америка Қўшма Штатларида  кичик  бизнес  ялпи ички  маҳсулотнинг катта қисмини беради,  янги  иш ўринларининг ярмидан кўпини  яратади, асосийси,  йилига     $350–400 млрд.лик маҳсулотини  экспорт қилади.  Жаҳон  саноатининг бошқа  бир маркази – Германияда  бу  соҳада  меҳнатга  яроқли аҳолининг  70%дан  ортиғи  банд. Шу  билан бирга у ерда турли  фаолиятнинг 90 дан ортиқ хилини  қамраб олган ҳунармандчилик  кичик  корхоналарининг катта миқдори (500-600 минг)  иш  олиб  боради. Уларнинг қарийб  чорак  қисми – мамлакат ташқи  савдоси барча  ҳажмининг 17%ини  таъминловчи  экспортчилардир.  

Ўзбекистон ҳам  бу  соҳада ўз  ютуқларига  эга. 2015 йилнинг биринчи  чораги  якунлари бўйича ЯИМда  кичик  бизнеснинг  улуши  41,7% га ўсди (2014 йилнинг  шу  даврида 41% бўлган эди),  Бу  кўрсаткич  саноатда  29,8% гача (26,8%),  пуллик  хизмат кўрсатишда 48,4%гача(42,7%)  ва бандликда 76,8%гача(76,4%) бўлди, Амалий муҳитни  шакллантириш бўйича изчил чора-тадбирларни  амалга  ошириш, “кичик  иқтисодиёт” субъектлари ривожини қўллаб-қувватлаш  ва рағбатлантириш натижасида фақат 2015 йилнинг  биринчи чорагида кичик  бизнеснинг 8 мингдан ортиқ янги субъектлари ташкил  этилди, бу эса  ўтган йилнинг шу даврига  қараганда 10,2% кўпдир.   Саноат ва бошқа  ишлаб чиқариш  соҳалари  бу йўналишнинг  етакчилари  бўлишди  (умумий миқдорнинг 37,7%), қурилиш (11,5%), савдо  ва  озиқ-овқат (29,3%).

Глобал  бозорни  ўрганаётган  кўп  таҳлилчилар,  бугун  мамлакатимиз тадбиркорлари, фермерлари  ва ҳунармандларининг   хориж   бозорларига чиқишига Кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорлик  субъектлари  экспортини қўллаб-қувватлаш фонди фаол ёрдам бераётганини  эътироф  этмоқдалар.  2013 йили  ташкил  топган  фонд қисқа  муддат ичида  мамлакатимиз  маҳсулотларини дунё  бозорига чиқишини сезиларли   даражада оширишга  муваффақ  бўлди. Масалан, ўтган йили  унинг фаолияти натижасида $1,25 млрд.лик шартномалар  имзоланди. Жорий йилнинг биринчи  чорагида  фонд 315 та  тадбиркорлик  субъектига  $220,4 млн.лик  маҳсулотини экспорт қилишда, 36 та корхонага    чет  эллик харидорлар  топиш   ва  $2,5 млнлик экспорт шартномаси  тузишда  ёрдам  берди.

Экспортга  йўналтирилган  фаолият муваффақиятининг ёрқин  намунаси  «Ташаббус-2015» танловининг Бухоро  вилояти босқичи ғолиби   Livadiya-Bukhara  хусусий  корхонасидир.  Бир неча йил  аввал  унинг мутахассислари  мева-сабзавот  ва гўшт-сут  маҳсулотларини  қайта  ишлаш  ва қуритиш учун янги жиҳоз ишлаб  чиқиб, ички  ва ташқи бозорга  олиб чиқдилар. Янги  технология маҳсулотларнинг дармондорилари ва микроэлементларни, шунингдек  таъми ва хушбўйини 90 фоизгача  сақлаб қолиш  имконини беради. 

– Ўз ишланмаларимизни йўлга қўйганимиз  бизга  бир йўла  икки  йўналишда илгари силжиш – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун замонавий жиҳоз  ишлаб  чиқариш  ва мева-сабзавот маҳсулотларининг кенг спектрини чиқариш имконини  берди, деб  ҳикоя  қилади   Livadiya-Bukhara ҳусусий корхонаси  раҳбари Илҳом Сайфиев. – Биз йилига 400 тагача  мева  ва сабзавотларни инфрақизил  қуритувчи  шкафларни  чиқаришимиз  мумкин.  Улар  қўшни давлатларда ҳозирнинг ўзида ҳаридоргир. Ҳозир  энергияни тежайдиган конвейер қуритгичлар  ишлаб  чиқариш  бўйича  инновацион  лойиҳа устида  иш  олиб  боряпмиз.  Ўйлаймизки, у  ҳам  бошқа  мамлакатларда  ўз   ҳаридорларини топади.

Корхонада нафақат  технологик лойиҳаларни  реализация  қилиш, балки қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини қайта ишлаш  соҳасида  ҳам  бой  тажриба  тўпланган.  Бу ерда топинамбур кукуни, олмали  чипслар, компот учун тўпламлар, карам шўрва учун  ярим фабрикатлар,  қуруқ  мевалар  ишлаб  чиқарилади.  Уларнинг сифатини $2 млн.лик қуруқ мевалар  етказиб бериш тўғрисида шартнома  имзоланган исроиллик  хамкорлар баҳолашди  .Фақат  оҳирги  ойларда корхона 150 минг долларлик экспорт қилди. Йил оҳиригача  чет  элларга материал етказиб  бериш  ҳажмини  $500 мингга  етказиш  режалаштирилган.  

Навоий  вилоятидан  ғолиб «Триумф Горняк» МЧЖ нафақат  экспортга йўналтирилганлиги, балки  ишлаб  чиқаришни  бозордаги  эҳтиёжни ўрганиш асосида амалга  оширишга  катта  эътибор қаратгани  билан муваффақият  қозонмоқда.  Тор  профилли қурилиш материалларини  ишлаб чиқарувчи  сифатида ташкил  топган корхона  нафақат уларни  экспортга чиқаради, балки, ўзининг  тикув  цехини ҳам ташкил  этди. Бу  цех  полипропиленли   пакетлар  чиқаради.  Режада  бошқа буюмлар ҳам бор. 

Янги параметрлар, янги  имкониятлар

Бу йил  “Ташаббус” кўп параметрлари  билан  ҳайратга солди. Кўп йиллардан  бери ўтказиб келинаётганига қарамай,  унинг чўққисини  эгаллашга интилаётганлар сони  камаймаяпти, балки  ўсиб  бормоқда.  Кўриқ-танловнинг  туман  ва  шаҳар  босқичларида 6,2 мингдан  ортиқ  тадбиркорлар, фермер  ва  ҳунармандлар  иштирок этдилар. Уларнинг энг саралари   вилоят  босқичларида  ўзаро  беллашдилар.   Ҳудудий кўрик-танловларнинг 41 нафар  совриндори республика  босқичига  йўлланма олиб, ўз ютуқларини  анъанавий кўргазмада  намойиш  этдилар.   

Ҳар доимгидек, республика  босқичининг  ғолиблари уч  асосий  йўналиш – йилнинг энг яхши  тадбиркори, фермери  ва ҳунарманди номинациялари  бўйича  аниқланади. Шунингдек, “Йилнинг энг ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши тадбиркор  аёли”, ”Йилнинг энг яхши инновацион  лойиҳаси”, “Ёшлар учун энг кўп  иш  ўрни яратган тадбиркор”, “Энг яхши  экспортчи”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”  ва бошқа  қўшимча номинациялар  бўйича энг кучлилар ҳам  аниқланади.

Иккинчи  йилдирки,  кучлиларни  саралаш схемаси  катта транспарентлик  ва энг  муносиб номзодларни  аниқлаш томонига  ўзгарди. Агар  аввал  ғолиблар  икки кунлик  кўргазма  якунларига  кўра  аниқланган  бўлса, энди  эксперт  комиссияси  танлов  иштирокчиларининг  ютуқларини синчиклаб  ўрганади  ва хулоса  чиқаради. Шунинг учун  “Ташаббус-2015” кўрик-танлови ғолиблари ва совриндорлари  фақат  жорий йилнинг 11 июнида  эълон  қилинади.  

Бу  йил танлов  ёки,  тўғрироғи, умумжаҳон  тенденциялари  ортидан  фаол  илгарилаб  бораётган кичик бизнес  ҳайратга  солди.  Агар аввал “кичик  бизнес нима”, деган  саволга сартарошхона,  таъмирлаш  ишлари,магазин, тикувчилик, ресторан ва шу каби  бошқа объектлар, деб  жавоб   олинган  бўлса, энди  қарашлар  бошқача. “Кичик  иқтисодиёт”  вакиллари  илмий  ва  технология, интернет  ва коммуникация  йўналишларини  ўзлаштирмоқда, инновация маҳсулотлари яратмоқда. Масалан, Германияда  BMW, Volkswagen, Daimler, Siemens ва бошқа гигантлар  фаолияти кўплаб кичик  ва  ўрта бизнес  компанияларига  асосланади, улар янги маҳсулотлар ҳисоб-китобларини қилади,  айрим деталлар ишлаб  чиқаради, электрон асос  яратади. 

Мамлакатда  технологик стартаплар  яратиш  бўйича ўзида  яхши  таассурот  қолдирган модель  ҳам  фаол  илгарилаб бормоқда. «Старт-ап Миксер» номи  остидаги ана  шундай майдонча Савдо -саноат палатаси  томонидан Brand.uz компанияси билан  ҳамкорликда  ташкил  этилди.   Стартаплар –  бу унча  катта  бўлмаган корхоналар бўлиб, уларнинг  фаолияти янги инновация ғоялари  ва хизматларини  ишлаб  чиқиш, бозорда  бўш ўринларни  эгаллаш ва хатто янгиларини  ташкил  этишга  қаратилган.  Уларнинг асосий  ўзига ҳос жиҳати -   мобиллик  ва рақобатбардошлик.  Шунинг  учун «Стартап Миксер»  қисқа  вақт ичида ахборот-коммуникация  технологияларини  ривожлантириш  соҳасида энг муҳим лойиҳалардан  бирига айланди. У нафақат ёш  мутахассисларга ўз ишланмаларини  тақдим этиш  имконини беради, балки уларга ғояларини  амалга ошириш учун инвесторлар  топиш,  тажрибали  тадбиркорлардан  маслаҳатлар олиш, инновация лойиҳалари ҳаракати  бўйича  маърузалар тинглашларида  ҳам  ёрдам  кўрсатади. 

Замонавий  коммуникация технологиялари, биринчи  навбатда, кичик  бизнес учун глобал  савдога  шиддат билан кириб бориш имкониятини  берган  интернет  ҳам четда қолмаяпти. Бугун ҳар бир катта-кичик  магазин  ёки корхона  ўз  савдо майдонини яратиши  ва бутун дунёдаги мижозларга маҳсулот сотиши мумкин.   Шунингдек, Amazon, eBay ва шунга  ўхшаш ихтисослашган    майдончалар  имкониятларидан  фойдаланиши  мумкин.  Интернет  туфайли потенциал тижорий муваффақиятли лойиҳаларни  дунё  миқёсида   амалга  ошириш анча осонлашди. Бундан ташқари, интернет-муҳитнинг ўзи   дастурий   таъминот, смартфонлар учун қўшимчалар  яратиш, сайтлар, қисқаси, энг қиммат- интеллектуал маҳсулот ишлаб  чиқарувчи кўп сонли микрофирмалар иши учун фаолият майдони  бўлиб қолди.   .

Стратегик туйғу

Ўзбекистон  томонидан кичик ва хусусий  тадбиркорликни ривожлантириш  бўйича  босиб ўтилган йўлни ва барча қадамларни тасвирлаш учун  газета  саҳифалари камлик қилади.Шунинг учун  биз  кўп  экспертлар ҳозирнинг ўзида бу  соҳанинг ташқи бозордаги  фаолиятини  ривожлантиришда, махаллий ва чет  эл инвестицияларини  жалб  этишда жуда  истиқболли  деб  баҳоланаётган ҳукуматнинг  кейинги  қадамларига  эътиборни  жамлаймиз.   Бу  маънода   ўтган  ой “кичик иқтисодиёт” учун   алоҳида  қувончли бўлди:  давлатимиз  раҳбари  Ҳусусий мулк, кичик  бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоялаш, уларнинг  тезкор  ривожланиши  йўлидаги  тўсиқларни олиб  ташлаш  бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади.  Унда рўйҳатга  олиш, руҳсат  ва лицензия олиш, шунингдек,  ташқи иқтисодий  фаолиятни амалга ошириш  билан боғлиқ жараёнларнинг барчасини соддалаштириш, бу соҳани  ривожлантириш  учун зарур бўлган шароитлар  яратиш, кредит ва моддий ресурслар  олиш имкониятларини  кенгайтириш бўйича  аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган.  

Бу ўринда мамлакатда шундай  ҳам   бу йўналишларда кўп  ишлар қилинганини  тилга олиб ўтиш  лозим. Фақатгина тадбиркорлик  фаолиятини  қўллаб-қувватлаш ва кичик ишлаб  чиқаришлар ташкил этишга  ёрдам  кўрсатиш учун шу йилнинг  биринчи чорагида 2,8 трлн.сўм  кредит ажратилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баравар  кўп демакдир.  Кичик бизнесни  ривожлантириш  учун халқаро молия институтлари томонидан   етказиб берилган $38,3 млн кредит  линиялари  ўзлаштирилди. Ўзбекистон банклар  ассоциациялари қошидаги Инновация лойиҳалари  бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш  фонди қўллаб-қувватлаши  билан 10 млрд сўмликдан ортиқ 14 та лойиҳа молиялаштирилганини  ҳам  таъкидлаш  лозим.

Хусусий тадбиркорлик субъекктларини товар  ва хом ашё  бозорларига  чиқиш  имкониятларини  кенгайтириш  бўйича  кўрилаётган  чоралар ўз маҳсулот ва хизматларини давлат томонидан сотиб олиниши бўйича  рўйҳатдан  ўтган  кичик бизнес  эгалари сони  ўтган йилнинг  шу даврига нисбатан қарийб  тўрт баравар ошишига  ёрдам  берди. Ўтган йили  уларнинг умумий миқдори 34,2 мингни ёки барча  давлат буюртмалари  қатнашчиларининг 98,3%ни  ташкил этган эди.    Жорий йил бошидан  бери  кичик бизнес субъектларидан давлат ҳаридининг ҳажми  77,9 млрд сўмни ёки электрон савдо  воситасида  амалга ошириладиган  умумий  давлат ҳаридларининг 99,6%идан  иборат бўлди.  Шу  ўринда давлат  ҳаридлари  жараёнига  электрон савдонинг жорий этилиши бюджет  маблағларидан 22 млрд сўм ёки бу мақсадга ажратилган барча маблағнинг 21,9%  тежалишига ёрдам   берганини  ҳам таъкидлаш  жоиз.  

Янги марраларга эришиш учун ҳукумат  соҳа  субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қатор чора-тадбирларни  амалга  оширади.Хусусан,  мамлакатимизда  хизмат кўрсатиш  ва сервис  соҳасининг катта қисмини ташкил  этувчи индивидуал тадбиркорлар  янги имтиёзларга эга бўлдилар.  1 июлдан  уларга фаолият турига қараб, ҳар бир ёлланган ҳодим учун  бюджетдан  ташқари Пенсия фондидан энг кам  иш  ҳақининг 50% миқдорида суғурта бадали ва индивидуал тадбиркор-иш берувчи учун белгиланган ставкадан 30% миқдоридаги  қайд этиладиган солиқ тўланадиган биттадан учтагача ҳодим  ёллаш ҳуқуқи берилди. Бундан  ташқари улар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга ёллайдиган бўлса, улар коллежни тугатгандан кейинги санадан бошлаб 12 ой давомида қайд  этиладиган солиқ тўлашдан  озод қилинадилар.    

Бироқ,  фикримизча,  бизнес учун энг  фойдалиси  бошқа  ташаббус  бўлади.  2016 йилнинг 1 январидан бутун  мамлакатимиз бўйича “ягона ойна”  марказлашган тизими ишлайди.  Тадбиркорлик  субъектларига  давлат хизматлари  кўрсатиш  бўйича ягона  марказлар  туман  ва шаҳар ҳокимликлари қошидаги тадбиркорлик  субъектларини  рўйҳатга  олиш бўйича инспекциялар  базасида  ташкил  этилади.

Кўп тадбиркорларга  текширувларнинг янги  тизими  ҳам анча  енгиллик  беради. Энди 2015 йилнинг 1  июлидан  бошлаб  микрофирма, кичик  корхоналар ва фермерлик  хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар  тўрт йилда бир марта, бошқа  хўжалик  субъектлари уч йилда  бир мартадан  кўп  бўлмайди ва фақат Ўзбекистон  назорат органлари  фаолиятини  мувофиқлаштириш бўйича республика  кенгашининг қарори билан  амалга  оширилади. Молиявий-хўжалик  фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувларни ўткаазиш  муддати 10 календарь  кунидан ошиши мумкин эмас. Тадбиркорлик  субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини режали  текшириш оҳирги  режали  текширувдан  кейинги даврни  қамраб  олади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей