ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда газда ишлайдиган автомобиллар фақа...

Ўзбекистонда газда ишлайдиган автомобиллар фақат метандан фойдаланади

Мавжуд суюлтирилган нефть гази (босим остида суюлтирилган асосан пропан, изобутан ва н-бутандан иборат енгил углевородородлар) сотувчи автомобилларга газ қўйиш шохобчалари (АГҚШ) босқичма-босқич АГТКСга айлантирилади. 2017 йил 1 декабрдан бошлаб эса АГҚШлар учун ер ажратиш тугатилади.

2017–2019 йилларда 800.447 автомобилларни сиқилган табиий газ асосида ишлашга ўтказиб, 178та автомобилга газ тўлдирувчи компрессор станциялари (АГТКС) қуриш режалаштирилмоқда. Маълумки, станциялар аксарият ҳолларда метан сотишади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилларга газ тўлдириш станциялари тармоғини ривожлантириш, автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш, шунингдек, улар учун мўлжалланган газ баллон ускуналарининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бундан келиб чиқадики, халқ тили билан айтганда «пропан ЁҚШ»лар секин-аста тугатилиб, улар автомобиль газ баллонларини метан газ билан тўлдирувчи АГТКСларга айлантирилади.

Бу режаларни амалга ошириш учун АГТКСлар жойлашган ҳудудларда «бир дарча» принципига кўра автотранспортларга газ баллон ускуналарини харид қилиш ва ўрнатишни рағбатлантириш учун имтиёзли кредитлар ҳам ажратиш таклиф этилмоқда Бундан ташқари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникасини ҳам босқичма-босқич газга ўтказади. Бунинг учун махсус ишчи гуруҳ тузилади ва 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб кўчма АГТКСлар яратиш кўзда тутилган.

Фақатгина СПГ-1 туридаги тўлақонли металл корпусли баллонларни ўрнатишга рухсат берилади.
Энди 2018 йил 1 февралдан эътиборан СПГ-2, СПГ-3, СПГ-4 типидаги баллонларга автотранспорт воситаларини эксплуатация қилиш тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шуниси эътиборлики, бу тақиқ «MAN А 22 СNG» русумидаги автобусларга жорий этилмайди.
Бундан ташқари, автотранспорт воситаларидаги газ баллон ускунасининг техник ҳолатини назорат қилишни реал вақт режимида (онлайн) амалга ошириш мўлжалланмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей