ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникаци...

Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш дастури тасдиқланади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 августга қадар муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш дастурларини ва устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди:

- телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли мобиль алоқа, Интернет тармоғидан кенг доирада фойдаланишини таъминлаш;

- соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳасида замонавий ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини жорий қилиш, шунингдек, “ақлли” ва “хавфсиз” шаҳарлар ҳамда ҳудудларни ташкил қилиш;

- давлат-хусусий шериклик асосида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, экспортбоп дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш;

- жойларда, айниқса, олис жойларда электрон давлат хизматларини тақдим этиш тизимини янада кенгайтириш.

Дастурларнинг ва лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини молиялаштириш Фонд маблағлари ҳисобидан, тегишли ҳудуд мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар томонидан тўланадиган абонент рақамидан фойдаланганлик учун келиб тушадиган сумманинг 5 фоизгача бўлган миқдорида амалга оширилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей