ru en ўз
1 USD = 8208.04  
1 EUR = 9490.14  
1 RUB = 123.85  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижроия ...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижроия тузилмасига ўзгартишлар киритилди

Жорий йилннг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижроия тузилмасига қисман ўзгартишлар киритиш ҳақида” 3941-сон қарорини имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижроия тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари - “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси лавозими бекор қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижроия тузилмасига янги лавозим киритилди – Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3941-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти 5539-сон фармонни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлагани муносабати билан Алишер Султонов “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб 2016 йилдан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлиб хизмат қилган Бахром Ашрафханов тайинланди.

Бахром Ашрафханов (1969 йилда тааллуд топган) – Тошкент давлат иқтисодиёт университетини якунлаган. Халқаро валюта-кредит муносабатлари бўйича мутахассис. 1993-1994 йилларда АҚШнинг Кентукки университетида таҳсил олган.


Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей