ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Зарурий дори-дармонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарила...

Зарурий дори-дармонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади

Президент “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Охирги бир ярим йил давомида фармацевтика тармоғини ривожлантириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг арзонлиги ва эркин муомаласини таъминлашга қаратилган ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Фармацевтика тармоғининг давлат бошқаруви тизими қайта кўриб чиқилди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

“Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналари ташкил этилиб, уларнинг ҳудудида 41,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бешта лойиҳа амалга оширилмоқда.

Мамлакатда ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилоятида давлат-хусусий шериклик шартларида 75 та ижтимоий дорихоналарни қуриш ва жойлаштириш бўйича ишлар бошланган.

Шу билан бирга, ўрганишлар қабул қилинган қонун ҳужжатларини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этиш бўйича етарли чоралар кўрилмаётганлигини, масъул органлар раҳбарларида юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббускорлик йўқлигини кўрсатди.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”тасдиқланди. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари “Йўл харитаси”нинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланиши белгиланди.

Ишчи гуруҳлар томонидан икки ой муддатда:

эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ер участкаларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги, транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш имкониятлари мавжудлиги нуқтаи назаридан ўрганилишини;

эркин иқтисодий зоналар бош режаларининг жойлардаги ҳақиқий вазиятни ва уларни амалда ижро этиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилишини;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун потенциал инвесторларни жалб этиш чораларини кўришни таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбектелеком” АК бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда эркин иқтисодий зоналарнинг бош режалари тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда эркин иқтисодий зоналарнинг транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Ишчи комиссия уч ой муддатда: фармацевтика бозорини ўрганишни ҳамда ташхис қўйиш ва даволаш стандартларини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш учун устувор бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини аниқлашни;

ўрта муддатли истиқболда жорий этиш учун истиқболли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг маҳаллий ишланмаларини аниқлашни;

эҳтиёж учун зарурлиги, ижтимоий аҳамияти, ишлаб чиқаришга жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги ва мумкинлигидан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тоифаларини аниқлашни таъминлайди.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей