ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ёзда мамлакатимизга Жаҳон банкининг навбатдаги м...

Ёзда мамлакатимизга Жаҳон банкининг навбатдаги миссияси ташриф буюради

2014 йил сентябрь ойида бошланган «Ўзбекистон  энергетика секторида  субсидиянинг роли: илгари  ҳаракатланиш  учун  вариантлар ва таъсир кўрсатиш” лойиҳаси тадқиқотлари  бўйича олиб  борилаётган  ишлар доирасида мамлакатимизга Жаҳон банки  миссияси ташриф буюради.

Ташрифдан  кўзда тутилган  мақсад  Ўзбекистон энергетика  секторида субсидиянинг таъсири  таҳлилини ўтказиш  бўйича  бюджет, тақсимлаш(имтиёзлар билан  қамраб олиш) ва иқлим ўзгариши  нуқтаи  назаридан мамлакат  ҳукумати  билан олиб  борилаётган ишларни давом эттиришдан  иборат.

Мазкур  тадқиқот 2030 йилгача иқтисодиётнинг  структуравий   трансформацияси концепцияси”  лойиҳаси  доирасида устувор йўналишлардаги ишларнинг  давоми  ҳисобланади, шунингдек, Ўзбекистон ва Жаҳон  банки  ўртасида энергетика  секторида  олиб  борилаётган  мулоқотнинг  давом  эттирилишига  ёрдам кўрсатувчи  муҳим  қадамдир.

Миссия  1-9 июнгача  лойиҳа  ҳамраҳбари ва энергетика  бўйича  катта иқтисодчи Ядвига Семиколенова , шунингдек  лойиҳа ҳамраҳбари,  ижтимоий ривожланиш бўйича  катта мутахассис Роб Свинкелс  бошчилигида  амалга  оширилади, деб ёзади  «Экономическое обозрение».

Ташриф  доирасида Иқтисодиёт, Молия вазирликларида, “Ўзтрансгаз” акциядорлик  компаниясида, “Ўзбекэнерго”давлат акциядорлик  компаниясида, Иқтисодий  тадқиқотлар  маркази ва бошқа манфаатдор  муассасаларда  музокаралар бўлиб  ўтади. Банк  вакиллари ҳукумат  аъзолари  билан  қатор  учрашувлар  ўтказишади.  .

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей