ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Йил бошидан бери темирйўлчилар 15,6 млн. йўловчини...

Йил бошидан бери темирйўлчилар 15,6 млн. йўловчини ўз манзилига етказди

«Ўзбекистон темир йўллари» 2015 йилнинг 9 ойида 15,6 млн. йўловчини ўз манзилига элтиб қўйди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8% ортиқдир.

Компания маълумотига кўра, 2015 йилнинг бошидан темир йўл станцияларида 50,3 млн. тонна юк ташилди, бу 2014 йил билан таққослаганда 2,6 фоиз ўсишни ташкил этади. Жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида $262 млн.лик экспорт хизмати кўрсатилди. Инвестиция дастурига кўра, ўтган даврда қарийб 609,2 млн.лик капитал киритилди. Бу молиявий маблағлар «Мароқанд-Қарши», «Қарши-Термиз» темир йўл участкаларини электр энергияси билан таъминлаш, «Тошкент-Самарқанд» йўналиши бўйича тезюрар поездлар ҳаракатини ташкил этиш, янги электрлаштирилган икки йўлли «Жиззаҳ-Янгиер» темир йўлини барпо этишга йўналтирилди.

Маблағнинг бир қисми темир йўлларни тиклаш, юк ва           йўловчи вагонлар паркини янгилаш, ишлаш муддатини узайтирилган ҳолда уларни тиклаш, локомотивларни модернизациялашга қаратилди.

Электрлаштирилган янги «Ангрен-Поп» темир йўли қурилиш бўйича компания $302,8 млн. маблағни ўзлаштирди, бу эса режалаштирилганига қараганда 8% кўпроқдир. Бу лойиҳа доирасида ҳаммаси бўлиб $348,3 млн.ҳажмида инвестиция ўзлаштирилиши кўзда тутилган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей