ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Йил охиригача UzAutoTrailer негизида “КАМАЗ” юк м...

Йил охиригача UzAutoTrailer негизида “КАМАЗ” юк машиналарини ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади

“КАМАЗ” АЖ бош директори Сергей Когогин ва “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Умиджон Салимовлар ЎЗбекистон Республикасида юк ташувчи автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарилишини кўзда тутувчи ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди.

Ўзбекистонда “КАМАЗ” русумли юк ташувчи автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариши “Ўзавтосаноат” АЖ шўъба корхонаси бўлган UzAutoTrailer МЧЖ қувватларида ташкил қилинади. Ундан ташқари, истиқболда республика худудида автотехникасини йиғиш бўйича қўшма корхона ташкил қилиниши мўлжалланган.

Декабрь ойининг охирига қадар «КамАЗ» автомобилларини йиғиш учун дастлабки 100 та йиғиш ускунлар тўпламини етказиб бериш режалаштирилган.
Машиналар Ўзбекистон ички бозорида сотилади ва экспорт бозорларига қўшма дистрибьютор-ташкилотлар ҳамда унинг дилерлик тармоғи орқали етказиб берилади.

Йиғилган биринчи автомобиллар тақдимоти 2018 йил бошларида биргаликда ўтказиладиган Мижозлар кунида бўлади.
Бундан ташқари, ҳамкорлик келишуви доирасида Ўзбекистондан «КамАЗ» корхоналарига эҳтиёт қисмлар ва махсус кузовлар етказиб бериш режалаштирилган



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей