ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Яқин йилларда Ўзбекистонда 30 та контейнер термина...

Яқин йилларда Ўзбекистонда 30 та контейнер терминали қурилади

Яқин йилларда Ўзбекистонда контейнер терминаллари миқдори 30 тагача етказилади, юк айланмаси структурасида контейнер орқали ташишлар эса 20 фоизга яқинни  ташкил этади.

Бугунги кунда мамлакатимизда контейнер орқали ташишлар 7 фоизни ташкил қилмоқда. 2020 йилда бу рақам 20 фоизга етказилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, йилига 500 та турли модификациядаги контейнер ишлаб чиқарилиши ҳам  режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Латвия-Европа Иттифоқи мамлакатлари транспорт йўлаги” деб номланган халқаро анжуманда айтилганидек, 2011-2015 йилларда транспорт соҳасига 7 миллиард АҚШ доллари киритилган. Соҳа ривожланишининг зарурий суръатларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистоннинг транспорт секторига инвестициялар 2030 йилгача 47 миллиард АҚШ  долларини ташкил қилиши керак.

Иқтисодий тадқиқотлар маркази мутахассисларининг баҳолашларича, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўрта муддатли истиқболда 8 фоизлик ўсишини ушлаб туриш учун юк ташишлар ҳажми йилига ўртача 9,2 фоизга ошиб бориши керак.

Мазкур анжуман Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси (AMBIT) ва Бизнес-логистикани ривожлантириш уюшмаси Латвия алоқа вазирлиги ҳамда  Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей