ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Январда жисмоний шаҳслар учун солиқлар 1 фоизга па...

Январда жисмоний шаҳслар учун солиқлар 1 фоизга пасаяди

Келаси йилнинг  1 январидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи(ЖШДС) шкаласининг иккинчи ставкаси 1 фоизга пасаяди.

 Янги  параметрлар  Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори   билан  белгиланган, деб   хабар  қилади Norma.

Эслатиб ўтамиз,  4 поғонали солиқ солиш шкаласи 2015 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинган (2014 йилда – уч поғонали). У  мамлакатимизда  белгиланган энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) 1 бараваригача бўлган даромадларга ноль ставка, 1 дан 5 ЭКИҲгача даромадларга  энг кам ставка, 5 дан 10 ЭКИҲгача даромадларга ўртача ставка ҳамда 10 ЭКИҲдан ортиқ даромадларга энг юқори ставка белгиланишини кўзда тутади.

Солиқ солишнинг янги шкаласига биноан энг кам ставка 8,5 дан 7,5% гача пасаяди. Ставкаларнинг пасайишидан, биринчи навбатда, Солиқ кодексига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган даромад оладиганлар ютади. Бироқ солиқ солинадиган даромадларга эга қолган жисмоний шахслардан  ҳам камроқ солиқ ушлаб қолинади, чунки уни, масалан, ўртача ёки энг юқори ставкаларда ҳисоб-китоб қилишда ҳам ноль ставка, ҳам энг кам ставка ҳисобга олинади. Бу дегани, шкаланинг камроқ энг кам ставкаси солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун ижобий таъсир кўрсатади ҳамда даромад солиғининг реал ставкаси доим  номинал (шкала бўйича) ставкасидан паст бўлади.

Экспертларнинг  фикрича, ЖШДС энг кам ставкасининг пасайиши аҳоли даромадларини 230 млрд сўмдан ортиқ ошириш ва айни вақтда ўртача даражадаги даромадларга эга солиқ тўловчилар учун солиқ юкини 6,2 дан 5,5% га пасайтириш имконини беради.

ЖШДСнинг ўртача ва энг юқори ставкалари миқдорлари 2016 йилда олдингидек қолди – 17 ва 23%.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей