ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги темир конининг ишга туширилиши Ўзбекистонга ў...

Янги темир конининг ишга туширилиши Ўзбекистонга ўз хом-ашёси ҳисобига пўлат тайёрлаш имконини беради

Ўзбекистондаги энг йирик титаномагнетик рудалар кони бўлмиш “Тебинбулоқ”да иш олиб бориш технологиялари устида олиб борилган ишланмалар якунига етмоқда. Коннинг захиралари 3 миллиард тоннани ташкил қилади.

Кондаги рудалар таркибида, темирдан ташқари, бошқа минерал компонентлар ҳам мавжуд бўлиб, улар мавжуд технологияларни қўллашни бироз чеклайди.

“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти инвестициялар бўлими бошлиғи Наримон Умаровнинг сўзларига қараганда, Финландиянинг “Outotec” компанияси конда ишлаш технологиясини ишлаб чиқмоқда.

Титаномагнетик рудалар кони “Тебинбулоқ” Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида жойлашган. Лойиҳа доирасида Тебинбулоқдан йилига 22 миллион тонна руда қазиб олинади. Шунингдек, лойиҳа 65 фоизли темир руда концентратини бойитиш комбинатининг ҳамда йилига 1,5 миллион чўян ишлаб чиқарувчи металлургик комплекс қурилишини кўзда тутади. Янги кон захираларининг қайта ишланиши Ўзбекистонга ўз хом-ашёсидан пўлат қуйиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти директори Мақсуд Исоқовнинг сўзларига кўра, илгари Тошкент вилоятида жойлашган “Сўринота”, Жиззах вилоятидаги “Чимқўрғон” конлари энг йирик руда манбалари ҳисобланган. Лекин “Тебинбулоқ” захиралари уларникидан анча кўпдир.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей