ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги седан Ravon Nexiaни ишлаб чиқариш ёзда бошлан...

Янги седан Ravon Nexiaни ишлаб чиқариш ёзда бошланади

Седаннинг анчагина машҳур олдинги авлоди ҳисобланган Chevrolet Aveoнинг такомиллаштирилган версияси тўрт эшикли ихчам Ravon Nexia жорий йилнинг ёзидан ишлаб чиқарила бошланади, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизмати.

Ҳозирги пайтда автомобилни сериялаб ишлаб чиқариш учун сўнгги созлаш ва монтаж ишлари олиб борилаяпти. Иккинчи авлод Чеврполет Aveo’нинг қайта ишланган версияси Россияда Nexia сифатида сотилади. Седан қуввати 107 от кучига тенг, ҳажми 1,5 литр бўлган бензинли мотор билан таъминланган, у беш босқичли «механика» ёки олти диапазонли «автомат» узатма билан жуфтликда ишлайди.

Умуман олганда Ravon Nexia Россия бозорида энг арзон машиналар бешталигига кириши мумкин. Агар бу борадаги компания маълумотларига ишонадиган бўлсак, седан ушбу рўйхатдаги яхши жиҳозланган машиналардан бири бўлади. Ҳозирги пайтда мавжуд рейтингга бренднинг бошқа бир вакили – Matiz етекчилик қилмоқда.

Автомобиль Россия Федерацияси, МДҲ мамлакатлари, Африка ва яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берилиши режалаштирилмоқда.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей