ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги қўшма корхона пулларни ноқонуний нақдга айл...

Янги қўшма корхона пулларни ноқонуний нақдга айлантириш ҳолларини аниқлашга ёрдам беради

Ўзбекистонда назорат-касса машиналари(НКМ) ёрдамида нақд пул тушумини назоратга олиш ва ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни онлайн тартибида солиқ органларига узатиш тизимини жорий этиш билан шуғулланадиган қўшма корхонани ташкил қилиш режалаштирилган.
Янги ҚК, - , podrobno.uz хабар қилишича “Ўзбектелеком” АК ва OnlineTechnologiesSystems ХК ўртасида имзоланган меморандум доирасида ташкил қилинади. Ушбу чоралар мамлакат ҳукумати қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Ўзбек томони 2017 йил 1 декабргача Низом жамғармаси 5 миллион долларга тенг бўлган
("Узбектелекомом" ва OnlineTechnologiesSystems ўртасида улушлари тенг тақсимланган) ҚК давлат рўйхатидан ўтишини таъминлайди.
Таъкидлаш жоизки , янги НКМ жорий этиш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи 2018 йил 1 январидан бошланиб 30 мартгача давом этади. Босқич давомида Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида 500 тадан 1000 гача онлайн машиналарини ўрнатиш режалаштирилмоқда . Бу эса аҳоли билан нақд пул шаклида олиб борилаётган ҳисоб-китоблар юкини аниқлаш имконини беради.

Иккинчи босқичда , 2018 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида юридик шахслар аҳоли билан нақд пулда олиб борадиган ҳисоб-китобларини фақат онлайн -НКМдан фойдаланган ҳолда амалга оширишга мажбурдирлар. Ушбу тартиб 2018 йил 1 декабрдан бошлаб бутун республика бўйича амал қилади, нафақат юридик шахслар учун, балки жисмоний шахслар учун ҳам.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан товарлар сотиш, ишлар бажариш ва хизматларни онлайн –НКМни қўлламасдан кўрсатиш НКМ қўллаш тартибини бузиш каби кўрилади ва қонунларда белгиланган тртибда жавобгарликка тортилади.

Янги машиналарни барча худуларда ишлашини таъминлаш учун Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги С DMA-450 технологияларини қўллаб , тармоқларини кенгайтиришга чоралар кўради.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей