ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ягона ер солиғи ставкаси олти баравар пасайтирилд...

Ягона ер солиғи ставкаси олти баравар пасайтирилди

2016 йилнинг 1январидан   Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори  билан  ягона ер солиғи ставкаси  0,95% миқдорида белгиланди,деб хабар беради  Norma.

 Ягона ер солиғи ставкаси қишлоқ хўжалиги ерларининг 2014 йил нархларида қайта ҳисобланган норматив қийматига нисбатан  0,95% миқдорида белгиланди.  Аввал ставка қишлоқ хўжалиги ерларининг 2004 йил нархларида норматив қийматига нисбатан 6%  миқдорини ташкил қилган. Ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

Жорий 2015 йилда тугалланган қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини қайта ҳисоблаш унинг сезиларли ошишига олиб келди. Шунинг учун қайта баҳолаш тугаганлиги муносабати билан ҳамда фермер хўжаликларига солиқ солиш шартларининг оғирлашишига йўл қўймаслик мақсадида ЯЕС ставкаси пропорционал равишда пасайтирилди.

 

Маълумот учун:  ЯЕС ставкаси 2011 йилдан буён қайта кўриб чиқилмаган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей