ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Uzbekistan Airways Technics самолётларга техник хи...

Uzbekistan Airways Technics самолётларга техник хизмат кўрсатишни 20 %га оширади

Uzbekistan Airways Technics (UAT) авиакорхонаси бу йил техник хизмат кўрсатиш ҳажмини кўтариш ва хорижий авиакомпанияларнинг йўловчи ташиш ҳаво кемаларини таъмирлашни тахминан 20 %га оширишни режалаштираяпти. Бу ҳақда Uzbekistan Todayга авиакорхона директори Улуғбек Киясов маълум қилди.

Киясовнинг сўзларига кўра, январь ойида Boeing Маркази билан таъмирлаш ва самолёт композит компонентларига хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари кўп жиҳатдан янгиланди.

Boeing компанияси вакили UAT базаси техник хизмат кўрсатишига бўлган қизиқишлар тобора кўпайиб бораётганини таъкидлайди. У дунё авиапарклари орасида юқори нуфузлилигича қолади. Қўшни мамлакатлар билан боғлиқ янгиликлар шуки, яқин кунларда авиакомпаниядан Қозоғистон, Россия, Хитой ва Туркманистон Boeing-787 Dreamliner самолётларини сотиб олишни режалаштираяпти.

UATнинг катта афзаллиги шунддаки, янги марказ нафақат МДҲда, балки қўшни минтақаларда ҳам ягона бўлади. У энг сўнгги талабларга мувофиқ барпо этилган. Бу ерда Uzbekistan Airways ва хорижий авиакомпаниялар флотлари замонавий металл ва композит бирликлари таъмирланади.

UAT цехлари барча зарурий анжомлар билан жиҳозланган. Инерт ва елимлаш печлари шулар жумласидандир.

Америка комраниялари билан ҳамкорлик 1996 йилдан бери бошланган эди, ўшанда Ўзбекистонга биринчи Boeing-757 самолёти келтирилган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясига олтита Boeing-757 самолётини ва тўққизта Boeing-767 самолётини етказиб берилган.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси МДҲ мамлакатлари орасида иккита Boeing-787 Dreamliner самолёти учун шартнома тузган биринчи компания бўлди. Шунингдек, авиакорхона вакилининг сўзларига кўра, ҳукумат 2020 йилгача бундай самолётларнинг муайян миқдорини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари