ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Uzbekistan Airways” энг яхши авиакомпаниялар бешл...

“Uzbekistan Airways” энг яхши авиакомпаниялар бешлигидан жой олди

Сингапурнинг “Changi” аэропорти ҳар йили турли номинациялар бўйича энг яхши авиакомпанияларни аниқлайдиган "Changi Airlines Awards" танловини ўтказиб келади.

Бу йилги танловда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси "Маркетинг бўйича энг яхши авиакомпания 2015" йўналишида иштирок этди ва энг яхши авиаташувчилар бешлигига кирди. Шунингдек, Air France, Turkish Airlines, Singapore Airlines ва Tigerair ҳам ушбу бешликдан жой олишди, деб хабар беради Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг матбуот хизмати.

Ғолиблар “Conrad Centennial” меҳмонхонасида ўтказилган “Changi Airline Awards” тадбири иштирокчилари томонидан жонли овоз бериш орқали аниқланди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига тегишли сертификат топширилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей