ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Uzbekistan Airways” Боинг самолётининг Full-fligh...

“Uzbekistan Airways” Боинг самолётининг Full-flight-симуляторини сотиб олади

 “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Боинг ҳаво кемалари учун тренажёр сотиб олиш бўйича музокаралар олиб боришни бошлади. Компания Бош директори Валерий Тян “Uzbekistan Today” ахборот агентлигига шу ҳақда маълум қилди.

Унинг айтишича, компания томонидан тренажёрни сотиб олиш бўйича мурожаат аллақачон билдирилган, музокаралар эса бошланғич босқичда турибди.

Мазкур тренажёр Боинг 757 ва 767 ҳаво кемалари учун учувчиларни тайёрлай олади. Бу икки самолёт турли ўлчамларда бўлса ҳам бир хил ташқи кўринишга эга. Шунинг учун битта тренажёрдан ушбу икки самолёт учун ҳам фойдаланиш мумкин, дейди Тян.

Бугунги кунда бундай тренажёрлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилганлиги сабабли  ишлатилган тренажёрни сотиб олишга тўғри келади ва кейинчалик уни модернизация қилиш учун Канаданинг “CAE” компаниясига бериш мумкин.

 “Шуни айтишни астардимки, буларнинг барчаси тезда ҳал бўлмайди, – деди Тян. – Бу ерда учта фирма бир-бирига узвий боғлиқ бўлади. Яъни биз буюртмачи авиакомпания сифатида, Боинг ва “САЕ” фирмаси  тренажёрларни яратади. Бу масалани қайта ишлаб чиқишга етарли даражада вақт керак бўлади. Айни пайтда шерикларимиз қайдай муносабат билдиришини кутмоқдамиз.

Бундай тренажёрларга эга бўлиш компаниянинг имкониятларини кенгайтиради, яъни профессионал учувчиларни тайёрлаш ҳамда компания томонидан амалга ошириладиган парвозлар ҳавфсизлигини таъминлаш имконияти ошади.

Яқинда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Канаданинг “САЕ” компаниясида ишлаб чиқарилган янги тренажёр – “А-320” самолётининг Full-flight симуляторини ишга туширди.

Бугунги кунда Миллий авиакомпаниянинг тренажёр мажмуасида “Боинг-757/767”, “А-320” ҳаво кемаларининг замонавий тренажёрлари ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган “Ил-114-100” самолётининг ўзига хос Full-flight симулятори мавжуд.

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей