ru en ўз
1 USD = 7790.2  
1 EUR = 8888.62  
1 RUB = 115.07  
ru en ўз

Ўзбекистонда вертолёт туризмини ривожлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда каналимизнинг "Ахборот" дастури репортажида томоша қилинг.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Устюрт платосида газ конденсатининг янги йирик заҳ...

Устюрт платосида газ конденсатининг янги йирик заҳиралари очилди

2018 йил нафақат Ўзбекистон нефть-газ тармоғи, балки бутун мамлакат учун ҳам муҳим воқеадан бошланди: Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жойлашган Қуйи Сурғил майдонида газ конденсатининг янги йирик захираларини очишга эришилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газга бой Устюрт минтақасида геологик қидирув ишларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ушбу конни разведка қилишга янги туртки берди. Шунга мувофиқ «Ўзбекгеофизика» акциядорлик жамияти мутахассислари Устюрт платосида углеводородларни қидириш ишларини кенгайтирди.

Минтақадаги оғир шароитлар ва ҳаво ҳарорати тез-тез ўзгариб туришига қарамай, мутахассислар 1-сонли бурғилаш минорасини ўрнатди ва биринчи қудуқни очишга киришди. Тадқиқотчи-геологларининг тахминлари тасдиқланди — қудуқдан илк табиий газ чиқа бошлади.

Ўтказилган кон-геофизика ишлари туфайли жорий йил январь ойи бошларида 3 600 метр чуқурликда газ ва конденсатнинг саноат ҳажмларидаги захираларини топишга эришилди.

Яқин вақт мобайнида мутахассислар томонидан углеводородлар захиралари ўсишини баҳолаш ишлари бажарилади ва Қуйи Сурғил конида геологик қидирув ишларнинг янги йўналишлари юзасидан таклифлар тайёрланади.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей