ru en ўз
1 USD = 8325.59  
1 EUR = 9413.74  
1 RUB = 124.7  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / USAID Ўзбекистон фермерларига 130 миллион долларли...

USAID Ўзбекистон фермерларига 130 миллион долларлик ёрдам кўрсатди

Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон фермерларига мева-сабзавот экспорти учун 130 миллион доллар ёрдам кўрсатди, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 25–26 февралдаги «Фарғона вилояти мева-сабзавот соҳаси: экспорт салоҳияти» форуми доирасида ўзбек мева-сабзавот етиштириб берувчилари ва хорижий шериклар савдо ҳамкорлиги мақсадида 130 миллиондан ортиқ суммалик протоколни имзолашди, дейилади элчихона хабари матнида. 

USAID томонидан ташкил этилган форумда бизнес-ассоциация, транспорт-логистика компаниялари, элчихоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек, қишлоқ Европа Иттифоқи ва МДҲ мамлакатларидан хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи чакана тармоқлардан 500 дан зиёд вакиллар иштирок этишди.

Икки кунлик тадбир давомида ўқув сессиялари, B2B шаклидаги иш юзасидан учрашувлар, кўргазма ва ярмаркалар, шунингдек, фермер хўжаликлари ва транспорт-логистика марказлари билан танишиш саёҳатлари ташкил этилди.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей