ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Туркия компанияси Ўзбекистонда янги цемент заводи ...

Туркия компанияси Ўзбекистонда янги цемент заводи қуради

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ва Туркиянинг “Dal Engineering Group” корхонаси Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида янги цемент заводи қуришни режалаштиришмоқда.

Жорий йил 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро инвестициявий форум доирасида “Dal Engineering Group” корхонаси ҳамда Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ўртасида мазкур цемент заводини қуриш ҳақида меморандум имзоланган.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 225 миллион АҚШ долларига яқин маблағни ташкил қилади. Ушбу маблағнинг 24,4 миллион долларлик қисми Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати, 90 миллион долларлик қисми Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилади. Шунингдек, 110,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни маҳаллий тижорат банкларидан кредит сифатида жалб қилиш ҳам режалаштирилган.

Янги заводни 2018 йилда ишга тушириш режалаштирилган. У йилига 1,5 миллион тоннагача портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Ушбу лойиҳа Туркиянинг цемент ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистондаги дастлабки йирик лойҳаси эмас. 2014 йилнинг март ойида “Dal teknik makina tigaret ve sanayi A.S” концорциумининг аъзоларидан бири Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводини ишга туширган эди. Лойиҳанинг умумий нархи 114 миллион доллардан ошади.

Айни пайтда Туркия компанияси мазкур цемент заводи қурилишининг иккинчи босқичини амалга оширмоқда. 2016 йилнинг сентябрида якунланиши кўзда тутилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 35,7 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей