ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тошкентдаги Халқаро инвестиция форумида $12,4 мил...

Тошкентдаги Халқаро инвестиция форумида $12,4 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестициявий форум давомида  хорижий инвесторлар билан биргаликда умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик битимлар имзоланди. Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва молия вазири Рустам Азимов шу ҳақда маълум қилди.

Унинг айтишича, форум натижаларига кўра, чет эллик компаниялар ва банклар билан жами 104 та битим ва меморандум имзоланди. Чет эллик шерикларнинг мажбуриятлари қарийб 4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. 

Унинг айтишича, умумий миқдори 1 миллиард долларлик олтита банклараро битимга қўл қўйилди. Бундан ташқари, хусусийлаштириш дастури доирасида жами 437 миллион долларлик 59 та ҳужжат чет эл инвестицияларини жалб этишга қаратилган.

Форум ишида 560дан ортиқ хориж бизнеси раҳбарлари иштирок этди. Улар 33та давлатнинг 250дан зиёд компаниялари, иқтисодий бирлашмалари ва молия муассасаларининг вакиллари ҳисобланишади. Халқаро молия корпорацияси, Бутунжаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Энергетика хартияси ва бошқа халқаро ташкилотлар менежерлари меҳмонлар орасидан жой олишди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей