ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тошкентда Talgo юқори тезюрар поездларини етказиб ...

Тошкентда Talgo юқори тезюрар поездларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланади

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Тошкентда Испаниянинг Patentes Talgo, S.L, компаниясининг иккита юқори тезликдаги поездларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолайди. Поездлар Бухорога қадар қатновни амалга оширади, деб айтди Uzbekistan Todayга компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Даврон Деҳқонов.

«Talgo компанияси билан музокаралар олиб борилди, унда иккита электр поезди сотиб олиш бўйича келишувга эришилди.Умид қиламизки, компания раҳбариятининг инвестиция форумида иштирок этиш мақсадида амалга оширадиган ташрифи чоғида поездларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланади,бу поездлар бизнинг талабларимизга мувофиқ тайёрланади», – деб айтди Деҳқонов.

Таъкидлаш жоизки, Тошкентдаги халқаро инвестиция форуми 5-6 ноябрь кунларига белгиланган.

Ҳали март ойидаёқ «Ўзбекистон темир йўллари» ва Испаниянинг Patentes Talgo, S.L. компанияси юқори тезликдаги темир йўл ҳаракати соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолаган эдилар.

Ўшанда UT билан суҳбатда компания бош менеджер-муҳандиси Шерзод Исматуллаев янги поездларга қулайликлар киритиш ва таркибга иккита қўшимча вагон қўшиш режалаштирилаётганини айтган эди. Компанияда юқори тезликдаги поездларга талаб катта эканлигидан келиб чиқишмоқда.

По данным «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, , электрификация железнодорожной линии на участке «Самарқанд-Бухоро» участкасидаги темир йўл линиясини электрлаштириг 2016 йили якунланади. Зарур ишларни бажариш учун $400 млн. ажратилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей