ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тошкентда минтақадаги энг йирик нефть-газ кўргазма...

Тошкентда минтақадаги энг йирик нефть-газ кўргазмаси ва шу мавзуга бағишланган конференция бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 12-14 май кунлари “Ўзэкспомарказкўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон нефти ва гази - OGU 2015” XIX халқаро кўргазмаси ҳамда шу мавзуга бағишланган конференция ўтказилади. Мазкур тадбир Ўзбекистонга нефть-газ соҳаси кириб келишининг 130 йиллигига бағишланади.

Конференцияда жаҳоннинг етакчи нефть компанияларидан ташриф буюрган 400дан зиёд мутахассис иштирок этади.

Кўргазмада дунёнинг 20 мамлакатида жойлашган 200 компания ва брендларнинг маҳсулотлари намойиш этилади. Улар орасида Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Польша, Россия, Словения, Туркия, Украина, Франция, Чехия, Жанубий Африка Республикаси, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар ҳам бор. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей