ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тошкентда МДҲда биринчи бор самолёт қисмларини таъ...

Тошкентда МДҲда биринчи бор самолёт қисмларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш Маркази очилди

Авиакомпания таркибида Uzbekistan Airways Technics деб номланган самолёт тузилмавий-таркибий қисмларини таъмирлашга хизмат кўрсатиш Маркази расман иш бошлади.

Boeing компанияси янги соҳага беғараз асосда ярим миллион АҚШ доллари миқдорда сармоя киритди. Компания бу маблағга титан қотишмаларига ишлов бериш ва таъмирлаш жараёни учун инерт печлари ўрнатади. Ушбу ускуналар мажмуи барча турдаги самолётлар таркибий қисмларини таъмирлашга хизмат кўрсатади.

Шуни қайд қилиш керакки, авиакомпания мутахассислари Airbus A320 ва Boeing-757/767 самолёт планерлари тузилмавий қисмларини таъмирлаш борасида аллақачон ўз тажрибасини оширди.

Марказ ишининг самарасини таъминлаш мақсадида Boeing компанияси ҳаво кемалари таркибий қисмларини таъмирлаш иши соҳасида таълим олган малакали мутахассислар жалб этилди. Механиклар Сингапурда Basic Composites Repair and Metal Bond назарий ва амалий тайёрлов курсини, муҳандислар бўлса Сиэтлда назарий тайёрлов курсини ўташди. Шунингдек, жорий йилда мутахассисларни Uzbekistan Airways Technics Boeing-787 Dreamliner самолёти тузилмавий қисмларини бевосита таъмирлашни ўргатиш учун ўқитиш режалаштириляпти.

Авиакомпаниянинг келгуси ҳаракатлари жараёни МДҲ доирасида кенг-кўламда иш олиб боришга оид режаларидир. Авиакомпаниянинг Жанубий кореялик ҳамкорлари билан яна бир қўшма лойиҳаси — Марказий Осиёда энг замонавий кўринишга эга бўладиган «Тошкент-4» янги терминалининг қурилишидир.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиалайнерлари ўтган йилда 23 минг 269 рейсни амалга оширди. Авиакомпания хизматларидан 2 млн. 572 минг 289 йўловчи фойдаланишди. 42 минг тонна атрофида пуллик юк юк ташилди. Ҳозирги вақтда «Навоий» аэропортининг Халқаро интермодаль логистика маркази базасидан Деҳли, Мумбай, Дубай, Франкфурт, Шанхай, Сеул, Милан, Вена, Ханой, Сарагосга юк ташувчи рейслар йўлга қўйилган. 2015 йил давомида Халқаро интермодаль логистика маркази 692 та рейсни амалга оширди, унинг юк ташиш ҳажми 35 989,2 тоннани ташкил этди. Бу 2014 йил билан қиёслаганда 16 %га кўпроқ.

     

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей