ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тошкентда Европа менежмент ва технология мактаби ф...

Тошкентда Европа менежмент ва технология мактаби филиали очилиши мумкин

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Европа менежмент ва технология мактаби (ESMT) вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.

Олиб борилган учрашув давомида томонлар Тошкентда ESMTнинг филиалини ташкил этиш имкониятларини аниқлаш келишувига эришди, деб хабар берилади Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида.

Учрашувда ESMT президенти Йорг Рохол, шунингдек, Корпаратив бошқарув илмий-таълим маркази (КБИТМ) раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Ҳозирги пайтда халқаро аккредитация олиш асосини яратишни амалга ошириш учун ESMT ва КБИТМ вакиллари билан MBA (бизнес бошқаруви магистри) дастури бўйича таълим беришнинг уч хил усули аниқлаштириб олинди. Бу мақсадлар аниқ ва ўз вақтида амалга ошиши учун «йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

ESMT — бу халқаро хусусий бизнес-мактаб бўлиб, йирик немис компаниялари ташаббуси билан 2002 йилда ташкил этилган. Таълим MBA, Executive MBA, шунингдек, Executive Education дастурлари бўйича олиб борилади. Бундан ташқари, мактабда иқтисодий рақобат ва қонун йўли билан тартибга солишни таҳлил қилишга ихтисослаштирилган тадқиқот ва консальтинг бўлими иш юритади.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей