ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тошкентда Евроосиё гуруҳининг ялпи мажлиси бўлиб...

Тошкентда Евроосиё гуруҳининг ялпи мажлиси бўлиб ўтади

21 май куни Тошкентда  терроризмни молиялаштириш ва  жиноий  даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича Евроосиё  гуруҳининг (ЕОГ) 22 ялпи мажлиси иш бошлайди.

Ялпи  мажлисда  Евроосиё гуруҳи  фаолияти  самарадорлигини  ошириш  масалалари кўриб чиқилади. Хусусан, ноқонуний пул ишлаш ва терроризмни молиялаштиришга қарши  кураш бўйича миллий  тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари  экспертлар диққат-марказида  бўлади.  Бундан ташқари  минтақа давлатлари ва халқаро     ташкилотлар  билан  ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.  

18 майда  ЕОГнинг  бешта  ишчи гуруҳи  йиғилишлари  бошланди. Улар  ўзаро  баҳо бериш  ва ҳуқуқий  масалалар,  терроризмни  молиялаштиришга қарши  кураш, техник  ёрдам ва бошқа  йўналишларда иш олиб бормоқдалар.

Ўзбекистон Евроосиё гуруҳига 2005 йили қўшилган.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей