ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Халқаро инвестиция ф...

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Халқаро инвестиция форуми доирасида 40га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда

Жорий йил 5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форуми ўтказилади.

Дастлабки маълумотларга қараганда, форум доирасида Ўзбекистон ва хорижий шериклар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган 40га яқин икки томонлама битимлар, шартномлар ва бошқа ҳужжатлар имзолашга тайёргарлик кўрмоқдалар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Халқаро инвестиция форуми ташкилий қўмитаси маълумотига қараганда, 2 ноябрь ҳолатига кўра 560 дан зиёд хориж бизнеси раҳбарлари форум ишида иштирок этишини тасдиқлади. Улар 33та мамлакатнинг 250дан зиёд компаниялари, иқтисодий бирлашмалари ва молия муассасаларининг вакилларидир. Меҳмонлар орасида Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Энергетика хартияси ва бошқа халқаро ташкилотлар менежерлари ҳам бўлиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг ярмидан ортиғи Корея Республикаси, Германия ва АҚШ вакилларидир.

Аввал хабар қилинганидек, форумнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш давлат дастурига киритилган етакчи корхоналарни тақдим этиш ва уларни ишлаб чиқаришнинг модернизацияланиши ва технологик янгиланишини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилишдан иборат.

Тадбир дастуридан пленар йиғилишлар, йирик чет эл инвесторларининг Ўзбекистонда бизнес юритиш тажрибасига оид маърузалари, иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича секциявий йиғилишлар ва улар доирасидаги хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган объектлар тақдимоти, корхоналарга ташриф ўрин олган.

Халқаро инвестиция форуми чет эл тадбиркорларининг ўзаро манфаатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиши, истиқболли ва тезкор суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорида янги имкониятларни очишига хизмат қилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей