ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тошкент шаҳар ҳокимлиги йирик технопаркка 90 милли...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги йирик технопаркка 90 миллиард сўм сармоя киритади

Пойтахт мутасаддилари мамлакатдаги энг йирик «Яккасарой» технопарки ривожига кейинги ўн йил ичида 90 миллиард сўмдан кўп сармоя киритиш ниятида. Бу ҳақда Uzbekistan Todayга Технопаркни бошқариш дирекцияси раҳбари Рустам Нуралиев хабар берди.

Ушбу технопарк – нафақат Тошкентда, балки Ўзбекистон бўйича энг каттасидир. Уни ташкил этиш ишлари 2014 йилнинг январида бошланган эди. Унинг жойлашуви учун пойтахт марказидан махсус ҳудуд танланди – аллақачонлардан бери ишламаётган Тошкент текстиль комбинати.

«Ҳудуд ачинарли аҳволда эди – барча энг зарурий алоқа линиялари эскириб ишдан чиққан, ўрнига янгисини ўрнатиш яхшироқ эди. Биринчи олти ой мобайнида биз зарурий инфратузилмани бутунлай тикладик ва ишлаб чиқарувчиларга мамлакатдаги энг арзон ставка билан бинони ижарага бердик. Масалан, бугунги кунда улар ҳаммаси бўлиб 3,5 минг сўм тўлайди ҳар бир квадрат метрига», – дейди Нуралиев.

Натижада, икки йил ўтмасиданоқ умумий майдони 57 гектарлик технопаркда 250 дан ортиқ корхоналар ташкил этилди. Бу ерда енгил саноатчилар етакчи рол ўйнайди, умумий ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 43 %и уларнинг ҳиссасига тўғри келади. Лекин машинасозлик, кимё саноати, ёғочни қайта ишлаш ва бошқа соҳа вакиллари ҳам бор. 2015 йил якунларига кўра 200 миллиард сўмдан кўпроқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 6,5 мингдан кўп иш ўринлари яратилди.

Технопаркнинг муҳим афзалликларидан бири – порог деб аталмиш инвестициянинг йўқлиги. Уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ўринлар ажратиш бўйича қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнамайди. Асосийси – аниқ қилиб ишланган бизнес-режа ва мақсадли манзил.

Технопаркнинг бундай муваффақиятли ривожланиши уни яна 7 гектарга кенгайтириш имконини берди, бироқ, шунга қарамай, ўз бизнесини очишни истовчилар учун ишлаб чиқариш қуввати яна етмаяпти. «Шунинг учун келгусидаги режаларда нафақат технопарк ҳудудини кенгайтириш, балки шу ерда фаолият юритаётган корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш этишлари мумкин бўлган кўргазма мажмуасини ҳам қуриш назарда тутилмоқда. Бунинг учун яқин 10 йилликда пойтахт мутасаддилари технопарк ривожига 90 миллиард сўмдан кўпроқ сармоя киритиш ниятида», – деб таъкидлади Нуралиев.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей