ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Тошкент» аэропорти янги терминалининг техник-иқти...

«Тошкент» аэропорти янги терминалининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ёзда якунланади

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA мутахассислари «Тошкент аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши» ва аэропорт бошқаруви учун режаларни амалга ошириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асос (ТИА)ни ишлаб чиқишни бошлаш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюришди.

Корея консорциуми ТИА ишлаб чиқиш ишларини 2016 йилнинг январидан июнь ойига қадар давом эттиришади.

25 январь куни техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш учун Республика Бош вазир ўринбосари Б.И. Зокиров, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори В.Н. Тян, KOICA ташкилотининг Ўзбекистондаги директори Им Жонг Хи, Инчен аэропорти консарциуми ва бошқа нуфузли иштирокчилар қатнашган дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент аэропортини ўзгартиришдан мақсад Марказий Осиё аэропортлари билан боғланиш, шунингдек, мамлакат ҳаво йўлларининг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш, эскирган ва кичик халқаро аэропорт (Аэропорт-2) ўрнига янги халқаро йўловчи териминалини барпо этишдир. Шу сабабдан KOICA агентлиги тайинлаган вакил билан техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш лозим эди.

Бош вазир ўрибосари Б.И. Зокиров ўз нутқида шуни таъкидлаб ўтдики, Ўзбекистон томони пухта ишлаб чиқилган режадан мамнун бўлган, биз ушбу лойиҳа орқали Кореянинг аэропортни бошқариш бўйича яхши тажрибаларини ўзлаштиришимизга умид қиламиз, дейди у. Б.И. Зокиров Корея ҳукумати ва KOICA агентлиги вакилига лойиҳани амалга оширишни бошлашга қўшган муҳим ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурилиш ишлари 2018 йилнинг охирида якунланиши режалаштирилган. Киритилган сармоянинг умумий суммаси 312 миллион доллардан ошади. Унинг катта қисми, яъни 300 миллион доллар маблағни хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил этади. Янги терминал соатига 1,5 минг кишига хизмат қилиши режалаштирилаяпти. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей