ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / TeliaSonera қатъий қарорга келди: Ўзбекистондаги а...

TeliaSonera қатъий қарорга келди: Ўзбекистондаги активлар сотувга қўйилади

Швед телекоммуникацион компанияcи TeliaSonera Дания ва Ўзбекистондаги фаолиятини тугатиши ҳам мумкин, дейилади компания хабарларида.

Компания 2016 йилнинг 29 январида эълон қиладиган 2015 йилнинг ҳисоботида «Евроосиё» минтақасидаги фаолиятини тугатиши ва активлари сотувга чиқариши ҳам айтиши мумкин.

Шу муносабат билан ўтган йилнинг охирги кварталидаги активлар қайта ҳисоблаб чиқилди. Дания активларининг қадрсизланиши TeliaSoneraнинг Норвегия Telenor қўшма корхонасидан чиқиш қарори билан боғлиқ.

Илгарироқ TeliaSonera «Евроосия» минтақалари (Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Молдавия ва Тожикистон, шунингдек, Непал)даги иштирокини кескин камайтириши, сўнгра бутунлай чиқиб кетиш қарорига келгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Биз янгича TeliaSoneraни шакллантиришга йўл топамиз, Евроосиё ҳудудидаги қисқартиришларимиз эса давом этади», – дейди TeliaSonera президенти ва ижрочи директори Йохан Деннелинд. Айниқса, Непалдаги Ncell оператори ҳиссасини сотиш муҳим қадам саналади, дея таъкидлайди у. Компания 2015 йилнинг декабрида Осиё телекоммуникацион холдинги Axiata билан 60% акцияга $1,03 млрд тўлашга келишуви ҳақида эълон қилганди.

TeliaSonera корпорацияси ўзи мавжуд ҳудудларни навбатдаги катта блокида шундай тақсимлайди: «Швеция» ҳудуди, «Евроосиё» ҳудуди, «Европа» ҳудуди ва «бошқалар». Компаниянинг янги стратегияси «Европа» ҳудудида ривожланиш учун оператор ўз кучини тўплаши лозимлигини ўз ичига олади.

Оператор Ўзбекистонда Ucell савдо белгиси остида 2008 йилнинг июнидан бошлаб уяли алоқа хизматини кўрсатмоқда.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари