ru en ўз
1 USD = 8325.59  
1 EUR = 9413.74  
1 RUB = 124.7  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Техник-иқтисодий асосларни баҳолаш бўйича агентли...

Техник-иқтисодий асосларни баҳолаш бўйича агентлик ташкил этилди

Ҳукумат  янгидан  қуриладиган  ва реконструкция  қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари,техника  ва технологияларнинг техник-иқтисодий асосларини эксперт баҳолаш бўйича  агентлик  тўғрисидаги  қоидани  тасдиқлади.

Агентлик  Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим бўлган  инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий  асослари  ва ҳисоб-китобларини  дастлабки  ва  якуний экспертизадан  ўтказишни амалга оширади.

Агентлик фаолиятини  назорат  қилиш  бош вазирнинг биринчи  ўринбосари – Макроиқтисодий ривожланиш, таркибий  ўзгартиришлар, ҳорижий инвестициясини  жалб этиш ва  ҳудудларни  комплекс ривожлантириш  Комплекси раҳбарига топширилди. 

Агентликнинг асосий  вазифалари  орасида  замонавий юқори технологияли жиҳоз-ускуналар ва илғор технологияларни  жорий этиш  бўйича  янада оптимал ечимлар  қўллаш учун  тизимли  равишда  экспертиза ўтказиш, дунё илғор технологиялар ва жиҳозлар бозорини  таҳлил қилиш ва қатор бошқа  функциялар   бор. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей