ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “S&P” Ўзбекистон банк тизимидаги ижобий ўзгаришлар...

“S&P” Ўзбекистон банк тизимидаги ижобий ўзгаришларни қайд этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Standard&Poor’s” халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон тижорат банкларига халқаро рейтинг тақдим этилиши ва қайта тасдиқланиши масалаларига бағишланган анжуман ташкил этилди.

Экспертлар банк тизимининг Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишида тутган ўрнига баҳо бердилар ва банкларнинг иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаши кенгайиши орқали ялпи ички маҳсулотнинг юқори суръатларда ўсишини таъминлаётганини таъкидладилар.

“Standard&Poor’s” экспертларининг фикрича, банк тизимининг барқарор ресурс базаси ва тегишли банк назорати иқтисодий ўсишдаги ижобий омиллардир.

Таъкидланганидек, банк тизимининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ мақсадли чора-тадбирлар банк тизимининг жами капиталини сўнгги 5 йилда 2 мартадан ошиқроқ, ўтган йилнинг ўзида эса 25 фоиз ўсишини таъминлади. Банк тизими капиталининг етарлилик даражаси деярли 24 фоизни ташкил этади ва бу кўрсаткич халқаро стандартлардан (8 фоиз) 3 баравар кўпдир.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо айрим мамлакатлар рейтингининг ёмонлашуви фонида Ўзбекистон банк тизимининг иқтисодий рискка таъсирчанлиги “барқарор” деб баҳоланмоқда.

Анжуманда таъкидландики, Марказий банк томонидан банк тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва самарали банк назоратининг олиб борилиши, жумладан, активлар сифати, кредит портфелини диверсификация қилиш, капиталнинг етарлилиги ва ликвидлик кўрсаткичлари устидан доимий мониторинг ўрнатилиши мамлакат тижорат банкларининг барқарор фаолият юритишига етарлича шарт-шароит яратмоқда.

Марказий банк томонидан банк назорати Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва банк назорати бўйича Базель қўмитасининг тавсиялари асосида илғор халқаро тажрибалар асосида узлуксиз ва ўз вақтида такомиллаштирилиб борилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей