ru en ўз
1 USD = 7787.81  
1 EUR = 9100.06  
1 RUB = 124.54  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Сирдарё вилоятида гулижавҳар плантациялари пайдо б...

Сирдарё вилоятида гулижавҳар плантациялари пайдо бўлади

Боёвут туманида “Maker International Uzbekistan” корхонаси томонидан гулижавҳар (бархатец) гули етиштириш ҳисобига табиий дори экстрактини олиш йўлга қўйилади. Бунинг учун 1000 гектар ер ажратиш режалаштирилган. Ушбу майдонда 30 минг тонна гул етиштириш, ундан 300 тонна экстракт олиш мумкин. Гул пояси чорва учун озуқа бўлади.

Ушбу ўсимликдан олинган экстракт иммун тизимини мустаҳкамлайди, қон босимини пасайтирувчи хусусиятга эга. Бундан ташқари, вирусларга қарши курашувчан бўлгани боис жуда ҳам фойдали. Корхона ташаббускорлари ярим тайёр маҳсулот билан чекланиб қолмай, келгусида тайёр дори воситалари ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 10 миллион долларлик дори воситалари ишлаб чиқарилади, 200 киши доимий, 1000 дан зиёд киши мавсумий иш билан таъминланади. Лойиҳанинг афзаллиги, табиий дори экстрактининг бозори бор. Хитойдан ташқари АҚШ, Испания, Мексика ва Европа давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.
Гулижавҳарнинг бир гектаридан 5 минг долларгача фойда олиш мумкин. Президентимиз гулижавҳар ўсимлиги экиладиган майдонларни 2 минг гектарга кенгайтириш, келгуси йилларда бошқа вилоятлар ҳисобига 5 минг гектарга етказиш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей