ru en ўз
1 USD = 7790.2  
1 EUR = 8888.62  
1 RUB = 115.07  
ru en ўз

Ўзбекистонда вертолёт туризмини ривожлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда каналимизнинг "Ахборот" дастури репортажида томоша қилинг.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Шавкат Мирзиёев Андижон инсулин ишлаб чиқариш заво...

Шавкат Мирзиёев Андижон инсулин ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди

Агар ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, Андижон вилоятидаги янги завод бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамияти томонидан инсулин дори воситаси ишлаб чиқариш корхонасини кўздан кечирдилар.

Андижон туманидаги Хартум қишлоғида жойлашган, ҳудуди қарийб 1,5 гектар майдонни эгаллаган бу завод Марказий Осиёда ягона бўлиб, асосан инсулин ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона йилига 10 миллион флакон дори воситаси ишлаб чиқариш қувватига эга.

Давлатимиз раҳбари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, мутасаддилар билан мулоқот қилди.
Айни пайтга қадар инсулин юртимизга четдан келтирилган. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти хажми камаяди, валюта тежалади, қолаверса, нарх пасаяди. Масалан, ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.

Умумий лойиҳа қиймати қарийб 28 миллиард сўм бўлган ушбу заводга Германия, Франция, Швейцария, Хитой, Ҳиндистондан замонавий ускуна ва технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Инсулинни сифатли, халқаро стандартлар талаблари даражасида тайёрлаш бўйича зарур барча ишлар бажарилди.

Маҳсулотнинг 30 фоизи мамлакатимиз ички бозори эҳтиёжини қоплайди, қолган қисми, яъни йилига 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей