ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сеулда Ўзбекистон-Корея бизнес форуми бўлиб ўтди

Сеулда Ўзбекистон-Корея бизнес форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Корея Республикасига Давлат ташрифи доирасида 2015 йилнинг 26 май куни Сеулда Ўзбекистон — Корея бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилган форум ишида Корея томонидан 300 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан, Корея ҳукумати, савдо, саноат ва энергетика, ташқи ишлар, коммуникациялар, инфратузилма, қурилиш ҳамда транспорт, қишлоқ хўжалиги ва минтақавий тараққиёт вазирликлари раҳбарлари иштирок этди.

Форумда чиқиш қилган “ДжиЭм Корея” компанияси президенти Сержио Роча ўз нутқида автомобилсозлик соҳасидаги ҳамкорликнинг замонавий ҳолати ҳамда истиқболларига тўхталди. Хусусан, унинг қайд этишича, “бугун Ўзбекистонда замонавий автомобиллар, тежамкор двигателлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича учта тўлақонли, юқори технологиялар билан жиҳозланган завод ташкил этилган. Биз дунёнинг бошқа мамлакатларида иккита русумдан кўп автомобиль ишлаб чиқармаймиз, аммо Ўзбекистонда 9 та глобал моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган”.

“Компания иккита янги глобал автомобиль моделларини ўзлаштириш, “GM Powertrain” корхонаси негизида янада кучли автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш, Ўзбекистондаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи 100 дан ортиқ корхоналарни “General Motors” компаниясининг глобал етказиб бериш тармоғига киритиш, автомобиль узеллари, эҳтиёт қисмлар, трансмиссиялар, амортизаторлар ҳамда бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қувватларни ишга туширишни режалаштирмоқда”, –деди у.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари