ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Сентябрь ойида телефон тармоқлари тўққиз рақамли р...

Сентябрь ойида телефон тармоқлари тўққиз рақамли рақамлаш тизимига ўта бошлайди

2018 йил 10 сентябрдан 2018 йил 30 сентябргача Тошкент шаҳар телефон тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Бугунги кунда мавжуд телефон рақамини теришдан олдин «71» кодини териш керак, деб хабар бермоқда «Ўзбектелеком».

Мисол: Эски рақам 278хххх -Янги рақам 71 278хххх
10.09.2018 йилдан 11.09.2018 йилгача «BUZTON», «EAST TELECOM», «SARKOR TELECOM», «SHARQ TELECOM» операторлар тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Телефон рақамини теришдан олдин «78» кодини териш керак.
Мисол:
Эски рақам «BUZTON» 120хххх, янги рақам – 78 120хххх
Эски рақам «EAST TELECOM» 150хххх, янги рақам – 78 150хххх
Эски рақам «SARKOR TELECOM» 122хххх, янги рақам – 78 122хххх
Эски рақам «SHARQ TELECOM» 113хххх, янги рақам – 78 113хххх
10.09.2018 йилдан 11.09.2018 йилгача мобил операторлар тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Мобил телефон рақамини теришдан олдин уяли компаниянинг кодини териш керак.
Мисол:
Beeline - Эски рақам 956хххх – янги рақам 90 956хххх
Эски рақам 132хххх – янги рақам 91 132хххх
UMS - Эски рақам 426хххх – янги рақам 97 426хххх
Perfectum - Эски рақам 115хххх – янги рақам 98 115хххх
Uzmobile - Эски рақам 899хххх – янги рақам 99 899хххх
Эски рақам 195хххх – янги рақам 95 195хххх
UCELL - Эски рақам 381хххх – янги рақам 93 381хххх
Эски рақам 630хххх – янги рақам 94 630хххх
«Илтимос, чақирилаётган абонент рақамини тераётганда эътиборли бўлинг, шунингдек келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», - дейилади хабарда.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей