ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Рустам Азимов: Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ичк...

Рустам Азимов: Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 16 фоизни ташкил этмоқда

Айни пайтда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан тахминан 16 фоизни ташкил этмоқда. Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов шу ҳақда маълум қилди.

“Бугун Ўзбекистоннинг ички қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан нулга тенг, ташқи қарзи эса тахминан 16 фоизни ташкил этмоқда”, – деди Р. Азимов.

Унинг қайд этишича, 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти доллар ҳисобида 5 баробардан зиёдга ўсди. 2005 йилдан эътиборан савдо ва тўлов балансининг ижобий сальдоси сақлаб қолинмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари